Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.5K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ шароитлари, шахсий таркиб ва техникалар шайлиги ҳамда фаолиятга доир масалаларга эътибор қаратилди.

Жараёнда энергия тежамкорлигини таъминлаш, бюджет маблағларини иқтисод қилиш, шунингдек, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояси, ёшларни ватанпарварлик, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва улар орасида китобхонликни ва спортни кенг оммалаштириш, шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг, жумладан коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижаларига алоҳида урғу берилди.

Аснода ҳарбий хизматчилар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Дўстлик туманида масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Унда, ҳудудда содир этилаётган жиноятларнинг сабабларини ўз вақтида аниқлаш ва ушбу сабабларни бартараф қилиш чоралари суст олиб борилаётганлиги танқидий кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган ҳудуд масъулларининг жавобгарлиги масаласи ҳал этилиши белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратурасида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ҳудудларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш, фаолиятининг ташкил этилиши бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан Чироқчи туманининг "Алишер Навоий” ва “Чироқчи” маҳаллаларида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув камералари ҳамда хонадонларни ташвиш тугмалари билан қамраб олиш, пробация назоратида турган шахсларнининг ижтимоий муаммоларини ўрганиб бориш, ишсизлар бандлигини таъминлаш борасида аниқ кўрсатмалар берилиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўриш топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятидаги транспорт корхоналари фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш доирасида Наманган темир йўл вокзали ҳамда “Наманган халқаро аэропорти” МЧЖ фаолияти таҳлил қилинди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати, хавфсизлик, санитария қоидаларига риоя ва ходимлар муомала маданияти бўйича масъулларга аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, “Namangan Air Solutions” МЧЖ томонидан янги йўловчи терминали қурилиши бошланган, 15000м² майдонда барпо этилаётган замонавий иншоот соатига 1 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу ислоҳотлар Наманганда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, сервис сифатини ошириш ва аҳоли ҳамда туристлар учун қулай муҳит яратишга қаратилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Асака туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 80 нафар жисмоний ва юридик шахс вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 30 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 50 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook