Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.4K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берганимиздек, Бош прокурорнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон Қарори ижроси ҳамда жойларда энергия тежамкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, "Термиз шаҳар сувоқова" МЧЖга қарашли ер ости сувини қайта ишлаш иншооти ҳудудидаги бўш турган 22,3 гектар ер майдонининг 10 гектарига 6 та олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфланаётган электр энергиясини қоплаш мақсадида ўрнатилаётган 5,5МВт қуёш панеллар ўрнатиш жараёни, Термиз шаҳар "Боғишамол" МФЙда "Шовот" тажрибаси асосида олиб борилаётган ишлар аҳволи, Қумқўрғон туманида жойлашган "Қумтекс" кластерига ўрнатилган қуёш панеллар ҳамда Термиз подстанцияси иш жараёни билан танишилди.

Шу ерда, мазкур “маҳалла еттилиги” билан бўлиб ўтган суҳбат давомида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва тежамкор қурилмалардан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини жадаллаштириш лозимлиги тушунтирилди.

Бундан ташқари, ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларига қуёш панели ўрнатиш ишлари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти Денов тумани "Қуёшли юрт" маҳалласида Республика ишчи гуруҳи ва туман мутасадди ташкилотлари раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Ф.Рахматуллаев 40 нафардан ортиқ фуқароларни қабул қилиб, улардан турли масалалар бўйича жами 15 та мурожаатлар келиб тушди.

Тадбир давомида, келиб тушган мурожаатларнинг 7 таси, шу жумладан 3 жамоавий мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 8 таси бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Замонавий фирибгарлар турли усуллар билан пулларингизни фақатгина ўғирлашлари билан эмас, балки улар Сизларни ўз жиноий фаолиятларига жалб этишлари билан ҳам хавфлидирлар.

Одамлар қандай қилиб қўшилиб қолади?


Батафсил

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ шароитлари, шахсий таркиб ва техникалар шайлиги ҳамда фаолиятга доир масалаларга эътибор қаратилди.

Жараёнда энергия тежамкорлигини таъминлаш, бюджет маблағларини иқтисод қилиш, шунингдек, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояси, ёшларни ватанпарварлик, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва улар орасида китобхонликни ва спортни кенг оммалаштириш, шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг, жумладан коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижаларига алоҳида урғу берилди.

Аснода ҳарбий хизматчилар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Дўстлик туманида масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Унда, ҳудудда содир этилаётган жиноятларнинг сабабларини ўз вақтида аниқлаш ва ушбу сабабларни бартараф қилиш чоралари суст олиб борилаётганлиги танқидий кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган ҳудуд масъулларининг жавобгарлиги масаласи ҳал этилиши белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратурасида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook