Bosh prokuratura
37.4K subscribers
52.8K photos
6.62K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё  вилояти бошқармасининг қидирув шуъбаси томонидан иш юритувдаги ижро ҳужжатлари бўйича қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш  юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўтган 4 ойда жами 202 нафар, шу жумладан апрель ойида 49 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилинган, шунингдек, ўтган давр мобайнида 175 нафар қидирувда бўлган қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.

Қидирув тадбирлари натижасида топилган шахсларнинг 108  нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 42 нафар фуқаролардан 259 млн. сўм алимент қарздорлиги ундирилди.

Ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 41 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.

Мисол учун, суд қарорига асосан 3 нафар фарзандига алимент тўламаган С.Хушвақтов 13.05.2025 йилда ўтказилган "тонг" тадбирида топилиб, ҳозирда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
May 13
May 13
May 13