Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишда Қарор ҳамда “Коррупциядан ҳоли ҳудуд” бўйича берилган топшириқлар ижроси аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Қарор ижроси бўйича қилинаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар киритилиб борилаётган тизимдаги маълумотлар таҳлили ва “E-ijtimoiy profilaktika” ахборот дастуридаги статистик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган вазифалар ижросига лозим даражада эътибор қаратилмаётганлиги каби салбий ҳолатлар вилоят, туман (шаҳар) ташкилотлари кесимида аниқ кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш давомида мазкур йўналишдаги назорат ва ижро фаолиятини сусайтириб юборган мутасадди идора раҳбар ва ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилди, келгусида ҳам талаб қаттиқ бўлиши, камчиликка йўл қўйганларга нисбатан кескин чоралар кўриб борилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг ҳисоботлари ва таклифлари эшитилиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти прокуратураси томонидан коррупцияга қарши кураш йўналишида кўрилаётган чоралар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятидаги йўл ва транспорт инфратузилмасига оид лойиҳалар ўрганилди.

Жумладан, Хонобод шаҳридаги M41 “Бишкек–Душанбе–Термиз” трассасининг 585,2 км. қисмида жойлашган “Кесканёр” кўпригидаги реконструкция ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, Андижон туманидаги D132 “Андижон ҳалқа йўли”нинг 20–29 км. қисмини тўрт тасмали йўлга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, Асакa туманида “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар юзасидан маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Андижон шаҳрида темир йўл устидаги йўл ўтказгичдаги қурилиш ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Якунида масъулларга маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳаларни сифатли ҳамда ўз вақтида якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook