Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.7K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов бошчилигида Зарафшон шаҳар, Кармана, Учқудуқ ва Томди туманларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратурасми ва ички ишлар бошқармаси масъуллари, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Унда жиноятчиликка қарши курашиш, қизил тоифага кирган маҳаллалар билан ишларни ташкил этиш, ушбу маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва жиноятларни олдини олиш бўйича ички ишлар органларининг маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорлиги аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, ички ишлар органларининг маҳаллий ҳокимликлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда қизил тоифадаги маҳаллалар бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, ушбу маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётини янада кучайтирилишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шахар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жорий йилнинг 7 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 12 270 та мурожаат келиб тушган, шундан 10 069 таси  кўриб чиқилиб, 3062 та мурожаат қаноатлантирилган, 7 007 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 2 519 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Таҳлилларга кўра, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 3 881 таси алимент ундириш, 5 109 таси қарз ундириш, 863 таси етказилган зарар пулларини ундириш масалалари бўйича келиб тушган.

Алиментга оид мурожаатлар бўйича қарздорларни иш билан таъминлаш ва оилаларни яраштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Биргина 7 ой давомида 542 та алимент ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилалар қайта тикланди ҳамда 57 та алимент ҳужжатлари бўйича 3,1 млрд пул маблағлари миқдорида болаларнинг вояга етгунга қадар таъминоти тўлиқ таъминланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонликлари вакиллари томонидан Самарқанд шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда Самарқанд ва Каттақўрғон гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, фуқаролар иштирок этди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари О.Холбоев ва бошқа раҳбарлар томонидан мурожаатчилар тингланди.

Жараёнда турли масалаларга оид жами 185 та мурожаат келиб тушди. Шундан 34 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 57 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 94 таси назоратга олинган ҳолда масъул ташкилотларга юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ишчи гуруҳ ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook