Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.7K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Эшкувватов Сирожиддин Каршибаевич назначен прокурором Ташкентской области.

С.Эшкувватов ранее занимал должность прокурора Андижанской области.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлар алоҳида назоратга олинган.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи давомида ишга тиклаш билан боғлиқ жами 38 та ижро ҳужжатлар иш юритувга келиб тушган, шундан 35 тасининг ижроси тамомланган.

Шунингдек, иш ҳақи ундириш билан боғлиқ жами 7,1 млрд. сўмлик 605 та ижро ҳужжатларининг 543 таси тамомланиб, фуқароларга 3,9 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор вилоят Қўриқлаш бошқармасидан ундирувчи У.Исломов фойдасига 25.05.2018 йилдан 09.11.2022 йилга қадар бўлган давр учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақи, меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилганлиги натижасида етказилган зарар ва адвокат хизмати учун тўланган тўлов учун жами 122,8 млн. сўм ундирилиб, ижро иши тамомланган.

Иш юритувдаги ижро ҳужжатлар бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев раислигида вилоят прокуратураси органларининг вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2023 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифаларига бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Унда, вилоят прокуратураси, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқарма бошлиқлари ҳамда барча тезкор ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш муҳокамасида соҳанинг асосий йўналишлари ҳисобланган жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги муаммоларини ҳал этишга комплекс ёндашилганлиги таъкидланди.

Бу даврда қўлланилган 11.952 та прокурор назорати ҳужжатлари асосида 3.312 та ноқонуний ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди, 23.434 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Текширишлар ва тергов ишлари давомида 94 млрд. сўмдан ортиқ зарар ундирилди.

Прокурорлар ташаббуси билан 25 млрд. сўмлик 24 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида, 144 та янги иш ўринлари яратилиб, фаолиятини тўхтатган 240 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Шунингдек, йиғилишда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бектемир туманида аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва прокуратура органларининг аҳоли билан янада яқин ҳамкорлигини таъминлашда ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-170-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, прокуратура органларида хизмат қилувчи ходимлар орасида соғлом турмушини тарғиб қилиш мақсадида соҳа мутахассислари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда Академик Е.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Г.Наримова, "Healthy Food" МЧЖ директори Александр Синотаев, диетолог Р.Маматходжаева, спорт мураббийлари Марк Окмянский, Александр Черемных иштирок этди.

Мутахассислар таъкидлаганидек, зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, хусусан, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмасликни, бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур эканлигини бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ўта қизиқарли бахс-мунозара ва савол-жавоб тариқасида ўтган учрашувда ходимлар учун долзарб бўлган саволларга аниқ жавоблар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook