Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раислигида республика прокуратураси ҳамда Департамент ва Бюронинг республика бошқармалари барча тезкор ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг 1-ярмида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқарларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилинди.

Йиғилиш муҳокамасида соҳанинг асосий йўналишлари ҳисобланган жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги муаммоларини ҳал этишга комплекс ёндошилганлиги таъкидланди.

Бу даврда қўлланилган 5 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари асосида 1,5 мингдан ортиқ ноқонуний ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди, 7 мингдан зиёд шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Қонунбузишларни бартараф этиш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида 2,5 мингдан ортиқ шахсларнинг интизомий ва маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Текширишлар ва тергов ишлари давомида 39 млрд. сўмдан ортиқ зарар ундирилди.

Прокурорлар ташаббуси билан 116 млрд. сўмлик 240 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида, 658 та янги иш ўринлари яратилиб, фаолиятини тўхтатган 92 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Шунингдек, йиғилишда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳайъат йиғилиши қарори қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокуратурасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳокимлик, таълим ва бошқа масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган 6 ойида маҳаллалардаги ҳуқуқбузарликлар ҳолати ва криминоген вазиятнинг бугунги кундаги аҳволи ҳудудлар кесимида ва аниқ мисоллар асосида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар, қамбағалликни қисқартириш ва бандлик, соғликни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиқларининг изоҳлари тингланди.

Йиғилиш сўнггида, кун тартибидаги муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга криминоген вазияти оғир маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, маҳалла аҳолисини жиноятчилар ҳақида хабардор қилиш, маҳаллаларда сайёр суд мажлисларини ўтказиш, маъмурий ва жиноий қонунчилик бўйича ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйиш юзасидан янгича тизим асосида манзилли ишлаш борасида аниқ топшириқлар берилди. Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокуратураси, вилоят ИИБ ва Миллий гвардия вилоят бошқармалари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кенгайтирилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида тунги вақтда қаровсиз юрган 16 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилди ва 55 нафар маст ҳолатда юрган шахслар наркология диспансерига жойлаштирилди.

Жамоат жойларида шубҳа уйғотган ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда 46 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, тадбир давомида 25 нафар шахслардан ўткир тиғли жисмлар олиниб, маъмурий жавобгарликка тортилди, 3 нафар қидирувдагилар ушланди, 6 та жиноятлар фош этилди, 1 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят ҳамда 1 та пиротехника воситалари билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Вилоятда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида тадбирлар ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида муқобил энергия воситалари самарадорлиги

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига жорий йилнинг ўтган даврида маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ 211 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 106 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди.

Хозирда иш юритувда 48 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Шу сабабли, Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирларида 10 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этиб, жарималарни тўламай келаётган қарздорлардан маъмурий жарималарни ундиришга асосий эътибор қаратилди.

Таҳлилларга кўра, 99 нафар фуқаронинг 1 377 та маъмурий жарималари мавжудлиги аниқланди.

Ҳамкорликдаги тадбир давомида қарздорларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларга тегишли автотранспорт воситалари жарима майдончасига олиб кириб қўйилди.

Натижада, тадбир бошидан 1 500 дан ортиқ ижро ишларининг ижроси таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура масъул ходими, Жазони ижро этиш департаменти раҳбарияти ва ёпиқ турдаги жазони ижро этиш колония раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолият якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда янги қабул қилинган Конституция талабларига қатъий амал қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш, коррупцияни олдини олиш, маҳкумларни ҳуқуқларини бузмаслик борасида тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш натижасига кўра, 2 нафар раҳбар ходимларга расмий огоҳлантириш берилди, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook