Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўтказилган таҳлилларга кўра, тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд қарорларига асосан қонунга зид равишда солиқ ундириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шундай ҳолатлардан бири “Э.Б.Р.” МЧЖга нисбатан йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, “Э.Б.Р.” МЧЖ фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ресторан биноси бўйича тузилган 30.12.2019 йилдаги ҳамда 06.11.2020 йилдаги олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. “Х.С. ва И.Ч.” МЧЖ раҳбари С.М. ва фуқаро А.М эса, ресторан биносини таъмирлаш учун сарфланган харажатларни ундириш ҳақида судга қарши даъво ариза тақдим этган.

Биринчи инстанция суди, ресторан биносининг олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш билан биргаликда қарши даъвогарларнинг фойдасига бинони таъмирлаш учун сарфланган 245,7 млн. сўм ундириш ҳақида хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди ресторан биносини таъмирлашга сарфланган харажатларни экспертиза хулосасига асосланган ҳолда 270,3 млн. сўм сўм деб белгилаган.

Кассация инстанцияси апелляция инстанциясининг хулосаси билан қисман келишиб, таъмирлашга сарфланган 270,3 млн. сўмлик харажатларга унинг 15 фоизлик қўшилган қиймат солиғини, яъни 40,5 млн. сўмни қўшиб ҳисоблаб, жами 310,8 млн. сўмлик харажатларни ундириш ҳақида тўхтамга келган.

Ушбу ҳолат бўйича “Э.Б.Р” МЧЖ раҳбари Ф.Қнинг мурожаати Бош прокуратура томонидан ўрганилиб, ўз вақтида келтирилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест асосида иш Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, суд қарорлари бекор қилинди ва жамиятнинг ҳуқуқлари бузилиши олди олинди.

Хулоса шуки, жамият манфаатига зид равишда солиқ ҳисобланган ҳамда ундирилиши белгиланган суд қарори ўз вақтида бекор қилиниб, адолат қарор топди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Прокуратура органлари томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатлари алоҳида назоратга олиниб, улар бўйича кескин ва муросасиз чоралар кўриб борилиши қатъий таъминланмоқда.

Батафсил

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Атмосфера ҳавосини ифлосланиши бўйича 2020 йилда 20 та, 2021 йилда 44 та, 2022 йил 100 дан ортиқ, жорий йилнинг ўтган 6 ойида эса 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Таъкидлаш жоизки, атмосфера ҳавосига республика бўйича бир йилда 2,2 млн. тонна ташламалар ташланди.

Таҳлилларда Республика бўйича ташланмалар олдинги йилларга нисбатан камаяётганини кўрсатаётган бўлсада, саноат ривожланган Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ташланмаларнинг миқдори юқорилигича қолаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга баҳо бериш ва атмосферани ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш мақсадида Бош прокуратура Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ўрганишларни бошлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қарши тумани Хонобод қўрғонида Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва ёшлар иштирок этди.

Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал хизмат каби ва ҳарбий соҳа билан боғлиқ масалаларда жами 14 та мурожаат тингланди, шундан 9 таси тегишлилиги бўйича юборилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Тадбир доирасида “Китоб ярмаркаси” ҳам ташкил этилди.

Бундан ташқари, шифокорлар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тиббий маслаҳатлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ромитан тумани 2-секторида халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратураси масъуллари томонидан ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги билан ҳамкорликда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, шу жумладан ўрмонларни ноқонуний дарахт кесилишларидан сақлашга оид вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Ўрганишда 2022 йил 1-6 декабрь кунларида Бухоро туманида бир гуруҳ шахслар томонидан ноқонуний равишда 100 тупдан зиёд саксовул дарахтлари ноқонуний равишда кесилиб, юк автотранспорти ёрдамида ортиб кетилган.

Ушбу ҳолат Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси томонидан аниқланиб, гуруҳ томонидан содир этилган ушбу қилмишда жиноят аломатлари яққол кўриниб турган бўлишига қарамасдан, бу қилмиш жавобгарликнинг енгилроқ шакли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тариқасида расмийлаштирилиб, бир нафар шахс маъмурий жаримага тортилган.

Оқибатда, айбдор шахслар доираси қасддан яширилиши натижасида жазо муқаррарлиги таъминланмаган ҳамда ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланмай қолган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан “Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида аёл ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказиб келинаётган режавий комплекс тадбирларнинг якуний босқичи Чирчиқ гарнизонида бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, комплекс тадбирлар барча вилоятларда амалга оширилди ва уларда мингга яқин аёл ҳарбий хизматчилар қамраб олинди. Шунингдек, тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар томонидан онкологик касалликларга текширувдан ўтказилиб, тиббий тавсиялар берилди.

Ногиронлиги бўлган фарзандларига Республика ихтисослаштирилган илмий амалий травматология ва ортопедия тиббиёт марказида даволаниши учун йўлланма олиш ҳамда махсус мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирлар жараёнидаги оммавий қабулларда тингланган жами 92 та мурожаатдан 68 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 3 таси қаноатлантирилди, 21 таси кўриб чиқилмоқда ва қонуний ҳал этилиши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нишон тумани 2-секторида аҳоли фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

27 июль куни
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг лифтида нотаниш аёл ўлган ҳолатда топилган.

Аниқланишича, 24 июль куни соат тахминан 14-50 ларда 32 ёшли аёл юқорида кўрсатилган манзилдаги кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, қайта чиқмаган.

26 июль куни марҳуманинг яқин қариндошлари томонидан ички ишлар идорасига бедарак йўқолганлиги юзасидан хабар берилган.

Текшириш давомида ушбу лифт бир неча кундан буён ишламаётганлиги, олдин ҳам ишламай қолиши ҳолатлари кўп маротаба бўлганлиги ҳақида уй яшовчилари томонидан тушунтиришлар берилган.

Шифокорларнинг дастлабки тиббий маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига юракнинг ишемик касалиги, ўткир юрак, қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабаб деб кўрсатилган.

Жамоатчиликда ушбу воқеа бўйича билдирилаётган тахминлар терговга қадар текширув давомида мутахассислар ёрдамида тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook