Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов бошчилигида Навбаҳор, Қизилтепа, Нурота ва Конимех туманлари ҳамда Навоий ва Ғозғон шаҳарларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўтказилган йиғилишларда вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ масъул ходимлари, туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Унда жиноятчиликка қарши курашиш, қизил тоифага кирган маҳаллалар билан ишларни ташкил этиш, ушбу маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва жиноятларни олдини олиш бўйича ички ишлар органларининг маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорлиги аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, ички ишлар органларининг маҳаллий ҳокимликлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда қизил тоифадаги маҳаллалар бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, ушбу маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётини янада кучайтирилишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 1,2 трлн. сўмлик 14 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 541,4 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.

Мисол учун, ижро ҳужжатига асосан қарздор "Ideal universal pro trade” МЧЖ ҳисобидан давлат фойдасига жами 3,7 млрд. сўм тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 688 та кўчмас мулк ҳамда 546 та автотранспорт воситалари хатланган бўлиб, ҳозирда реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 27 июль куни АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Унда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этди.

Манба: 67 studio

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, 27 июль куни АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўтказилган таҳлилларга кўра, тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд қарорларига асосан қонунга зид равишда солиқ ундириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шундай ҳолатлардан бири “Э.Б.Р.” МЧЖга нисбатан йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, “Э.Б.Р.” МЧЖ фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ресторан биноси бўйича тузилган 30.12.2019 йилдаги ҳамда 06.11.2020 йилдаги олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. “Х.С. ва И.Ч.” МЧЖ раҳбари С.М. ва фуқаро А.М эса, ресторан биносини таъмирлаш учун сарфланган харажатларни ундириш ҳақида судга қарши даъво ариза тақдим этган.

Биринчи инстанция суди, ресторан биносининг олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш билан биргаликда қарши даъвогарларнинг фойдасига бинони таъмирлаш учун сарфланган 245,7 млн. сўм ундириш ҳақида хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди ресторан биносини таъмирлашга сарфланган харажатларни экспертиза хулосасига асосланган ҳолда 270,3 млн. сўм сўм деб белгилаган.

Кассация инстанцияси апелляция инстанциясининг хулосаси билан қисман келишиб, таъмирлашга сарфланган 270,3 млн. сўмлик харажатларга унинг 15 фоизлик қўшилган қиймат солиғини, яъни 40,5 млн. сўмни қўшиб ҳисоблаб, жами 310,8 млн. сўмлик харажатларни ундириш ҳақида тўхтамга келган.

Ушбу ҳолат бўйича “Э.Б.Р” МЧЖ раҳбари Ф.Қнинг мурожаати Бош прокуратура томонидан ўрганилиб, ўз вақтида келтирилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест асосида иш Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, суд қарорлари бекор қилинди ва жамиятнинг ҳуқуқлари бузилиши олди олинди.

Хулоса шуки, жамият манфаатига зид равишда солиқ ҳисобланган ҳамда ундирилиши белгиланган суд қарори ўз вақтида бекор қилиниб, адолат қарор топди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Прокуратура органлари томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатлари алоҳида назоратга олиниб, улар бўйича кескин ва муросасиз чоралар кўриб борилиши қатъий таъминланмоқда.

Батафсил

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Атмосфера ҳавосини ифлосланиши бўйича 2020 йилда 20 та, 2021 йилда 44 та, 2022 йил 100 дан ортиқ, жорий йилнинг ўтган 6 ойида эса 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Таъкидлаш жоизки, атмосфера ҳавосига республика бўйича бир йилда 2,2 млн. тонна ташламалар ташланди.

Таҳлилларда Республика бўйича ташланмалар олдинги йилларга нисбатан камаяётганини кўрсатаётган бўлсада, саноат ривожланган Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ташланмаларнинг миқдори юқорилигича қолаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга баҳо бериш ва атмосферани ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш мақсадида Бош прокуратура Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ўрганишларни бошлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қарши тумани Хонобод қўрғонида Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва ёшлар иштирок этди.

Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал хизмат каби ва ҳарбий соҳа билан боғлиқ масалаларда жами 14 та мурожаат тингланди, шундан 9 таси тегишлилиги бўйича юборилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Тадбир доирасида “Китоб ярмаркаси” ҳам ташкил этилди.

Бундан ташқари, шифокорлар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тиббий маслаҳатлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ромитан тумани 2-секторида халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратураси масъуллари томонидан ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook