Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ёшларга сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшлар билан ишлашнинг янги тизими яратилди.

Фарғона вилоятида 1 млн. нафардан ортиқ ёшлар истиқомат қилади, вилоятдаги 1 062 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар баланси” асосида 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар таҳлил қилиниб, 3 та тоифага ажратиб олинган.

Алоҳида эътибор талаб этувчи “қизил” тоифадаги ёшлар сони 26 422 нафарни ташкил этади.

Ушбу тизим бўйича вилоят прокуратураси масъуллари ва туман (шаҳар) прокурорларига ёшлар бириктирилган.

Прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида ёшларга 1 100 та ҳолатда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бунда ҳар бир ёш билан учрашиб, уларнинг муаммолари мунтазам ўрганилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурор раҳбарлигида ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммолари тингланди ва уларнинг 8 нафарига жойида амалий ёрдам берилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жорий йилнинг 24 июль куни Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди.

Мазкур ташриф доирасида Хитой Халқ-озодлик армияси Бош Ҳарбий прокурори Чжан Цзинь билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар икки давлат ҳарбий прокуратура органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилишди.

Шунингдек жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

Учрашувнинг муҳим воқеаси Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Хитой Халқ Республикаси Халқ-озодлик армияси Ҳарбий прокуратураси ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланиш маросими бўлди.

Тадбир якунида томонлар мазкур ҳужжат икки давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24 июля с.г. делегация во главе с заместителем Генерального прокурора – Военным прокурором Республики Узбекистан Ботиром Кудратходжаевым посетила Китайскую Народную Республику.

В рамках данного визита состоялась встреча с Главным Военным прокурором Народно-освободительной армии Китая Чжан Цзинь.

В ходе встречи стороны обсудили нынешнее состояние взаимодействия между органами военных прокуратур двух стран, а также обменялись мнениями касательно перспектив развития межведомственного сотрудничества в сфере борьбы с преступностью.

Главным событием встречи стала церемония подписания Меморандума о сотрудничестве между Военной прокуратурой Республики Узбекистан и Военной прокуратурой Народно-освободительной армии Китайской Народной Республики.

В завершении мероприятия участники подчеркнули, что данный документ является одним из важных факторов, способствующих развитию сотрудничества между ведомствами двух государств.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролардан 11 та мурожаат, шундан 3 таси ундирув, 2 таси мулкий, 4 таси тергов, 2 таси бошқа масалага доир мурожаатлар келиб тушди.

Мисол учун, “Косон нефть газ қидирув экспедицияси” МЧЖ ишчи-ходимларининг қилган мурожаатига асосан, уларга 435,2 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди.

Шунингдек, бошқа мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook