Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида ҳарбий хотин-қизлар учун белгиланган комплекс тадбирларнинг Тошкент шаҳридаги қисми якунланди.
Тўрт кун давом этган тадбирларда пойтахтимиздаги барча ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган аёл-ҳарбийлар иштирок этди.
Дастлаб, уларнинг ижтимоий ҳимоясига доир қонунчилик моҳияти юзасидан учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, Республика Ҳарбий прокуратураси раҳбарияти томонидан шахсий қабуллар ташкил этилди.
Тадбир доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик, шу жумладан, аёллар орасида кўп учрайдиган онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида махсус текширувлар ўтказилди. Тиббий кўрикларда 500 га яқин ҳарбий хотин-қизлар қатнашди.
Жараён маданий-маърифий тадбирларга уланиб кетди. Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ва бошқа диққатга сазовор масканларга ташрифлар уюштирилди.
Самимий суҳбатлар ва концерт дастурлари барчага байрамона кайфият бағишлади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, шунингдек вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Бош вазир ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда вазирликлар идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 96 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 31 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 65 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.
Шу билан бирга, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек вилоятга бириктирилган мутасадди вакиллар иштирокида инвестиция дастурлари ижроси танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов раислигида вилоят прокуратураси органларининг вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2023 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар ҳамда бошқа масалаларга бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Ҳайъат мажлисида вилоят прокуратураси, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари масъуллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида 3 минга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, натижада 12 мингдан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Прокуратура аралашуви билан 612 та ҳужжатлар қонунга мослаштирилди, қонун талабларини бузган 1 210 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилишлар юзасидан 220 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Прокурор текширишлари ва жиноят ишлари терговида ундирилган жами зарар миқдори 39 млрд. сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, мажлисда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ҳайъат мажлисида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ҳайъат мажлисида вилоят прокуратураси, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари масъуллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида 3 минга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, натижада 12 мингдан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Прокуратура аралашуви билан 612 та ҳужжатлар қонунга мослаштирилди, қонун талабларини бузган 1 210 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилишлар юзасидан 220 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Прокурор текширишлари ва жиноят ишлари терговида ундирилган жами зарар миқдори 39 млрд. сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, мажлисда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ҳайъат мажлисида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокуратураси органлари томонидан Президентнинг 22.02.2022 йилдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-141-сон қарори ижроси юзасидан доимий равишда назорат тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида, тегишли вазирлик ва идоралар мутассадилари иштирокида “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши маҳаллий инвесторга танлов асосида ишончли бошқарувга берилган бўлиб, танлов якунларига кўра, тегишли малакага эга Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган “PRO FISH LINE” МЧЖ танлов ғолиби деб топилган ва тегишли тартибда шартнома имзоланган.
“Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ ишончли бошқарувга берилган вақтдан ишончли бошқаруви “PRO FISH LINE” МЧЖ томонидан кўллар тизимининг Тузкон кўли 20 тонна (400 минг дона) маҳаллий балиқ чавоқлари билан балиқлаштирилган, балиқлаштириш республика ва вилоят экология, ветеринария ва “Балиқсаноат” уюшмаси мутасаддилари иштирокида амалга оширилган.
Шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими билан вилоят прокуратураси ҳамкорликда ишончли бошқаручи “PRO FISH LINE” МЧЖ томонидан кўллар тизимида ноқонуний балиқ овлашни олдини олиш мақсадида, балиқларнинг урчиш даврида саноат мақсадида балиқ овлашга таъқиқ пайтида Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Хусусан, ноқонуний балиқ овлаш бўйича 5 та жиноят иши қўзғатилган, ҳуқуқбузарларга нисбатан 500 млн. сўмдан зиёд жарима қўлланилиб, давлат бюджети ҳисобига ундирилиб, ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларига самарали чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шу жумладан, 19.07.2023 йил ҳолатига “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖда 220 та иш ўрни очилиб, кўллар тизими ҳудудида яшовчи балиқчилар қонуний иш билан таъминланмоқда.

Маълумки, солиқлар юртимизни янада фаровон бўлиши, халқимиз турмуш тарзини қўллаб қувватлаш учун сарфланади.
Аммо, айрим жисмоний ва юридик шахслар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини қасддан тўламасдан келишмоқда. Бу эса ўз навбатида солиқларни мажбурий тартибда ундиришга олиб келмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 2,2 трлн. сўмлик 25 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 11 мингдан ортиқ ҳужжатлар ижроси тамомланиб, 558 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.
Мисол учун, ижро ҳужжатига асосан "P.Е” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Юнусобод тумани ДСИ фойдасига жами 2,6 млрд. сўм қарздорлик ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари натижасида, қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий баёнот
2023 йил 20 июль куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонлаётган шахс (2006 й.т.) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.
Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.