Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида ҳарбий хотин-қизлар учун белгиланган комплекс тадбирларнинг Тошкент шаҳридаги қисми якунланди.
Тўрт кун давом этган тадбирларда пойтахтимиздаги барча ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган аёл-ҳарбийлар иштирок этди.
Дастлаб, уларнинг ижтимоий ҳимоясига доир қонунчилик моҳияти юзасидан учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, Республика Ҳарбий прокуратураси раҳбарияти томонидан шахсий қабуллар ташкил этилди.
Тадбир доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик, шу жумладан, аёллар орасида кўп учрайдиган онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида махсус текширувлар ўтказилди. Тиббий кўрикларда 500 га яқин ҳарбий хотин-қизлар қатнашди.
Жараён маданий-маърифий тадбирларга уланиб кетди. Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ва бошқа диққатга сазовор масканларга ташрифлар уюштирилди.
Самимий суҳбатлар ва концерт дастурлари барчага байрамона кайфият бағишлади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, шунингдек вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Бош вазир ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда вазирликлар идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 96 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 31 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 65 та масалаларни қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.
Шу билан бирга, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек вилоятга бириктирилган мутасадди вакиллар иштирокида инвестиция дастурлари ижроси танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов раислигида вилоят прокуратураси органларининг вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2023 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар ҳамда бошқа масалаларга бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Ҳайъат мажлисида вилоят прокуратураси, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари масъуллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида 3 минга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, натижада 12 мингдан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Прокуратура аралашуви билан 612 та ҳужжатлар қонунга мослаштирилди, қонун талабларини бузган 1 210 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилишлар юзасидан 220 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Прокурор текширишлари ва жиноят ишлари терговида ундирилган жами зарар миқдори 39 млрд. сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, мажлисда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ҳайъат мажлисида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.