Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.5K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос, Сирдарё, Мирзаобод туманлари ва Янгиер шаҳридаги маҳаллаларда мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича "маҳаллабай" тамойили асосида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, масъуллар Сирдарё тумани "Ширин" маҳалласида жойлашган умумий ётоқхонага бориб, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганишди, шунингдек, муқаддам жиноят содир этган шахс билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Сўнгра, "Тинчлик", "Ширин", "Адолат", "Темур Малик", "Давлатобод", "Янгиҳаёт" ва "М.Улуғбек" маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасида қилинган ишлари аҳволи ўрганилди ва масъулларнинг бу борада қилинган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланиб, танқидий муҳокама қилинди ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятидаги қурилиш объектларида прокурор назорати кучайтирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида “Ғалаба боғи” мажмуаси таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида шаҳар прокурорига бириктирилган 29 нафар ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади - ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда юртимизнинг қўрқмас, мард ва жасур матонатли саркардалари, жангчиларидан фахрланиш, жасоратларидан доимо ибрат олиш, дунёдаги энг буюк халқлардан бири эканлигимизни хис қилдиришга қаратилди.

Тадбир доирасида шаҳар прокурори томонидан бир дастурхон устида ёшлар билан мазмунали суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.

Тадбир якунида барча ёшларга китоблар жамланмаси ва бошқа совғалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлисида жорий йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Қайд қилинганидек, қонунга зид бўлган мингдан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинди, қонунни бузган 3 мингдан ортиқ шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди, жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 400 та жиноят иши қўзғатилиб, 4 630 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Текширишлар ва тергов давомида қарийб 195 млрд. сўмлик зарар ундирилиши таъминланди.

Прокурор секторларида яшовчи қарийб 19 мингга яқин муҳтож оиланинг муаммолари ҳал қилинди. Натижада, “Темир дафтарга” киритилган оилаларнинг 96 фоизи эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқарилди. Қарийб 2 500 нафар тадбиркор ва инвесторларга муаммоларини бартараф этилишида кўмаклашилди, 1 940 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланди, шунингдек,690 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди, 584 та тадбиркорларнинг фаолияти тикланиб, 1 132 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳайъат йиғилишида Департамент ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан болаларнинг моддий таъминоти ва алимент тўлови билан боғлиқ 37 031 та ижро ҳужжатлар мавжуд бўлиб, шундан 8 336 таси тамомланган.

Хусусан, вояга етмаганлар фойдасига 176,9 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 4 003 та оилалар яраштирилган.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 529 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 97 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Бундан ташқари, “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан болалар фойдасига 1 млрд. сўмдан ортиқ зарарлар қоплаб берилган.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook