Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.7K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бухоро вилояти прокурори Махмуд Истамов томонидан Бухоро шаҳри ва Когон туманида инвестиция лойиҳалари ҳамда давлат ва ҳудудий дастурлари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни юзага келаётган муаммолар ўрганилди.

Дастлаб, шаҳарда фаолият юритаётган “Leichter kamalak textilien” МЧЖ томонидан хорижий ҳамкор "OTW OSTHESSISCHE TEXTILWERKE GMBH & CO KG” компанияси билан (Германия) қиймати 15,0 млн. АҚШ доллари бўлган матони бўяш лойиҳасини амалга ошириш жараёни кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, Когон туманида қурилиш ишлари амалга оширилаётган “Liya tekstil” МЧЖ томонидан қиймати 6,4 млн. АҚШ доллари бўлган матони бўяш лойиҳасини амалга ошириш ишларини кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, “Buxoro city”да хорижий ҳамкор "Niagara" МЧЖ (Тожикистон) томонидан қиймати 5,0 млн. АҚШ доллари бўлган замонавий уй-жой ва бизнес-марказ қурилиши лойиҳасини амалга ошириш жараёни ўрганилди.

Ўрганишда аниқланган муаммолар юзасидан ваколатли идора ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос, Сирдарё, Мирзаобод туманлари ва Янгиер шаҳридаги маҳаллаларда мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича "маҳаллабай" тамойили асосида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, масъуллар Сирдарё тумани "Ширин" маҳалласида жойлашган умумий ётоқхонага бориб, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганишди, шунингдек, муқаддам жиноят содир этган шахс билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Сўнгра, "Тинчлик", "Ширин", "Адолат", "Темур Малик", "Давлатобод", "Янгиҳаёт" ва "М.Улуғбек" маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасида қилинган ишлари аҳволи ўрганилди ва масъулларнинг бу борада қилинган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланиб, танқидий муҳокама қилинди ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятидаги қурилиш объектларида прокурор назорати кучайтирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида “Ғалаба боғи” мажмуаси таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида шаҳар прокурорига бириктирилган 29 нафар ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади - ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда юртимизнинг қўрқмас, мард ва жасур матонатли саркардалари, жангчиларидан фахрланиш, жасоратларидан доимо ибрат олиш, дунёдаги энг буюк халқлардан бири эканлигимизни хис қилдиришга қаратилди.

Тадбир доирасида шаҳар прокурори томонидан бир дастурхон устида ёшлар билан мазмунали суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.

Тадбир якунида барча ёшларга китоблар жамланмаси ва бошқа совғалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлисида жорий йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Қайд қилинганидек, қонунга зид бўлган мингдан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинди, қонунни бузган 3 мингдан ортиқ шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди, жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 400 та жиноят иши қўзғатилиб, 4 630 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Текширишлар ва тергов давомида қарийб 195 млрд. сўмлик зарар ундирилиши таъминланди.

Прокурор секторларида яшовчи қарийб 19 мингга яқин муҳтож оиланинг муаммолари ҳал қилинди. Натижада, “Темир дафтарга” киритилган оилаларнинг 96 фоизи эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқарилди. Қарийб 2 500 нафар тадбиркор ва инвесторларга муаммоларини бартараф этилишида кўмаклашилди, 1 940 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланди, шунингдек,690 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди, 584 та тадбиркорларнинг фаолияти тикланиб, 1 132 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳайъат йиғилишида Департамент ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook