Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролардан 12 та мурожаат, шундан 5 таси тергов, 2 таси мулкий, 2 таси ундирув, 3 таси бошқа масалага доир мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигида тегишли идоралар масъуллари иштирокида Яшнобод туманида давлат дастури асосида қурилаётган объектлардаги қурилиш ишлари ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, масъулларга ишларни жадаллаштириш, объектни белгиланган муддат ичида сифатли топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қонунчилик тарғиботи

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, фуқароларда қонунларга ҳурмат ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини кучайтириш, прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш, ҳуқуқий ахборотни етказиш борасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бу борада 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралиб, прокуратура органлари томонидан жами 76.360 та қонунчилик тарғиботи тадбирлари амалга оширилди, шундан 53.835 таси маъруза, суҳбат ва бошқа шаклдаги оғзаки тадбирлардан иборат бўлиб, 22.525 тасини оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ташкил қилган.

Халқ олдида ҳисобот бериб бориш ҳамда жамоатчиликка холис ахборот етказиш мақсадида халқ депутатлари Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийлик аҳволи ҳақида 309 та ахборот ва ҳисоботлар берилди.

Прокуратура органлари томонидан интернет ижтимоий тармоғидаги чиқишларга асосий эътибор қаратилиб, Бош прокуратуранинг расмий сайтида жами 1.463 та маълумотлар, шунингдек, “Facebook”, “Telegram” ва "Instagram" ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига 3.270 та хабарлар, янгиликлар, видеоролик ва инфографикалар жойлаштирилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Ҳарбий ва Транспорт прокуратураларнинг “Facebook”, “Telegram” ва "Instagram" ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ташкил қилиниб, амалга оширилган ишлар ва фаолиятга оид маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг Матбуот хизмати бошлиғи сифатида телеграм мессенджерида яратилган t.me/HShamsutdinov каналида 148 та ва "Twitter" онлайн ижтимоий-ахборот хизматида яратилган @HNShamsutdinov саҳифасида 208 та хабарлар, янгиликлар, видеороликлар жойлаштирилган.

Ҳудудларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари ҳамда журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни яхшилаш, шу жумладан, уларни прокуратура органлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида пресс-турлар ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет тармоқларида чиқаётган танқидий мақолалар доимий равишда ўрганиб борилмоқда ва ўрганиш натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, прокуратура органлари аралашувини талаб қиладиган 670 дан ортиқ танқидий мақолалар аниқланиб, улар юзасидан тегишли баёнотлар берилган.

Танқидий мақолалар ўрганиш натижасига кўра 32 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилоятида 2 та жайронлар броконерлар томонидан вахшийларча отиб ўлдирилганлиги бўйича Навоий вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши кўзғатилди.

Мазкур жиноят иши тегишлилиги бўйича вилоят ИИБга юборилди.

Жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўрнатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида ишчи гуруҳ ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида қурилишда қонунчилик назорати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони ижроси юзасидан ўтказилган текширишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланишича, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар қимматбахо навларининг кесилишига муддатсиз мораторий эълон қилинган бўлсада, номаълум шахслар томонидан Жомбой тумани “Назар” маҳалласи ҳудудида 7 туп шум тол ва арча дарахтларни ноқонуний кесиб олиб кетилганлиги оқибатида табиатга 346,5 млн. сўм зарар етказилган.

8 июль куни номаълум шахслар жиноят изларини йўқотиш мақсадида дарахтларнинг илдизи ва тўнкаларини қазиб олиб кетиб, бошқа фуқаронинг уйига туширганлиги аниқланиб, масъулларга хабар берилиб, фотосуратлар ва видеолавҳалар тақдим қилинган бўлишига қарамасдан, ички ишлар органи масъуллари ашёвий далилларни олиб қўйиш ва далилларни қайд этиш чораларини кўрмаган.

Вилоят прокуратураси масъуллари томонидан 9 июлда ҳодиса жойига чиқилиб, ички ишлар органлари ходимлари иштирокда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилганда кесилган дарахт бўлаклари “Назар” маҳалласида яшовчи К.Ғ. ва И.К.ларнинг уйидаги ертўлага яшириб қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада "Маънавият куни" бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook