Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимовнинг жорий йилнинг 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширилиши мониторингида аниқланган камчиликлар юзасидан қилган маърузаси тарқалган.

Мазкур ялпи мажлисда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этиб, маърузада келтирилган камчиликлар Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ҳозирда Бош прокуратура ва вазирлик мутахассисларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ ҳолатга қонуний баҳо бериш ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган оммавий қабулда 38 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 6 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда айрим фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ажратилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер тоифасидан бошқа тоифага ўзгартирилган майдонлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан қўшма топшириқ имзоланган.

Мазкур қўшма топшириқ ижроси бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Самарқанд, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари ишчи гуруҳларининг фаолияти ўрганилиб, амалга оширилган ишлар, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг келгусидаги фаолияти юзасидан кўрсатма берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Эшназаров бошчилигида Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари А.Муллажановлар иштирокида маҳаллаларда биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар манзилли дастурига асосан Янгиер шаҳрининг "Бинокор" маҳалласида ичимлик суви тармоғи тортиш объектида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда буюртмачи ҳамда қурувчи ташкилот вакиллари билан суҳбатлашилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда ҳамда сифатли топшириш, хавфсизлик талабларга қатъий риоя қилиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

1 июль куни соат 12.00да Тошкент вилояти Пискент тумани "Лоло ариқ" маҳалласида жойлашган “Тошкент” давлат ўрмон хўжалигига қарашли “Ангрен ўрмон бўлими” 1-участкаси ер майдонларида ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши кўзғатилди.

Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой тумани прокурори Нилуфар Аллабергенованинг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудида яшовчи ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида туманда фаолият кўрсатаётган "Анжир" миллий таомлар ошхонасига устоз-шогирд тамойили асосида малакали ошпазларга бириктирилди.

Шунингдек, ёшларга ойлик маоши тайинланиб, ошпазлик касби билан шуғулланиб келмоқдалар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Янгиариқ туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Фуқаролардан уй-жой масаласи, суд ижро ҳужжатлари ижроси таъминланмаётганлиги, тадбиркорлик иш фаолиятини тиклаш масаласи, ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилиги, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожатлари тингланди.

Қабулда жами 43 фуқаролар иштирок этиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилди, 8 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 32 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қиганлиги боис, иш юритувга қабул қилиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#эълонлар
#бакалавриат

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатининг “Прокурорлик фаолияти” йўналишига қабул
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=1591

Прием в бакалавриат Правоохранительной академии Республики Узбекистан по направлению «Прокурорская деятельность»
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=1591

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
Тошкент вилояти Янгийўл туманида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳукумат комиссияси раиси Ж.Ходжаев раҳбарлигида ўтказилган ушбу учрашувда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Мазкур йиғилишда тадбиркорларнинг фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммолар муҳокама этилиб, масъул вазирлик, идора, ташкилот ҳамда ҳокимликларга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook