Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.4K photos
6.73K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Республика миқёсидаги Темурбеклар мактаблари мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида вояга етказиш билан бирга Қуролли Кучлар сафини мард ва жасур, матонатли кадрлар билан тўлдиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ана шундай ўқув даргоҳларидан бири Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган бўлиб, бу Қашқадарё ёшларини бир масканга жамлаган.

Жорий йилги ўқув мавсуми якунланиши муносабати билан Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи битирувчилари учун тантанали битирув маросими ташкил этилди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокими билан бирга Қарши ҳарбий прокурори ҳам иштирок этди.

Сўзга чиққанлар битирувчиларни самимий табриклаб, ёшларга катта ҳаёт йўлида улкан мувафаққиятлар тилади.

Маросим сўнггида ёшларга диплом ва эсдалик совғалар тантанали топширилиб, битирувчилар ота-онаси бағрига кузатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга киритилган "Хабеас корпуси" ва "Миранда қоидаси" тамойиллари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Асака туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 42 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 25 таси жойида қаноатлантирилди, 10 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 7 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Хусусан, қабулда 4 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 8 нафар шахсга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди, 8 та мурожаат бўйича электр ва табиий газ етказиб берилишидаги муаммолар бартараф этилди, алимент ундирилиши билан боғлиқ 5 та мурожаат жойида ҳал этилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook