Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.2K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Қарши шаҳрида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Унда шаҳарда жойлашган ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ва ёшлар ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, тадбиркорликни йўлга қўйишда субсидиялар ажратилиши ва имтиёзли кредит олиш масаласида жами 21 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 11 та мурожаат бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар, юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

Қабул доирасида бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада вилоятдаги 30 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек Қуролли Кучлар тузилмалари 300 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Бундан ташқари, тадбирга жалб қилинган Қарши ҳарбий госпиталининг малакали мутахассислари иштирокчилар орасидан соғлиги бўйича шикояти бўлганларга тиббий маслаҳатлар бериб, бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов ва Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Умрбек Мадрахимов бошчилигида Янгибозор туманида ёшлар билан "Беш ташаббус" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, тумандаги истироҳат боғида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишлари учун спорт мусобақалари, тасвирий санъат ва бошқа турли хил тўгараклар ташкил қилинган.

Масъуллар тумандаги жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган  ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглашди. Ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар масъуллар томонидан ўрганилиши ва қонуний ечим топиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга компьютер жамланмаси ва бошқа зарурий буюмлар топширилди.

Бундан ташқари, спорт мусобақалари натижасига кўра ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланди.

Бу борадаги тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида ҳам ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#эълонлар
#магистратура

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=1577

Объявляется прием в магистратуру Правоохранительной академии Республики Узбекистан
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=1577

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
Бош прокуратурада ташкил этилган Республика штабида Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллигидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Х.Тешабаев ҳамда штаб аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда масъулларга соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш, ҳар бир лойиҳа бўйича муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, бошқа вазирлик ва идоралар билан боғлиқ муаммоли масалалар юзасидан штабга маълумотларни тақдим этиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қайд этилган масалалар юзасидан келгусидаги вазифалар ижроси бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов  бошчилигида 30 июнь - "Ёшлар куни”  муносабати  билан Шаҳрихон туманида яшовчи оғир тоифага  киритилган ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда 30 нафар ёшлар иштирок этиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 27 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 1 та мурожаат ўрганиш талаб қилганлиги боис, юритувга олинди.

Шунингдек, ёшларга вилоят прокурорининг эсдалик совғалари топширилди.

Ҳозирда бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook