Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Хитой Олий халқ прокуратураси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикова ва Хитой Халқ Республикаси Бош прокурори ўринбосари Чжан Чжицзе ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида томонлар икки давлат ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар.

Учрашув иштирокчилари жиноятчиликка карши курашиш соҳасида идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирдилар.

Ўз навбатида, Хитой томони жорий йилда Хитойда режалаштирилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилиши доирасидаги мулоқотнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.

Тадбир дўстона ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди.

========

Состоялась встреча с представителями Верховной народной прокуратуры Китая

Сегодня состоялась встреча заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан Светланы Артиковой с заместителем Генерального прокурора Китайской Народной Республики Чжан Чжицзе.

В ходе мероприятия стороны обсудили нынешнее состояние правового сотрудничества между правоохранительными органами двух государств.

Участники встречи выразили готовность в активизации дальнейшего развития межведомственного взаимодействия в работе по борьбе с преступностью.

В свою очередь, китайская сторона отметила важность диалога в рамках предстоящего заседания Генеральных прокуроров стран-участниц Шанхайской организации сотрудничества, планируемого в текущем году в Китае.

В целом встреча прошла в дружественной обстановке и духе конструктивного диалога.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада ташкил этилган Республика штабида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжилиги агентлиги масъуллигидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Х.Тешабаев ва штаб аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, ҳар бир лойиҳа бўйича муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, бошқа вазирлик ва идоралар билан боғлиқ муаммоли масалалар юзасидан штабга маълумотларни тақдим этиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қайд этилган масалалар юзасидан келгусидаги вазифалар ижроси бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокурори, қурилиш штаби раҳбари Исломжон Эргашходжаев томонидан Президентнинг 10.12.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сон ҳамда 02.05.2023 йилдаги “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сон қарорлари ижроси доирасида Жиззах шаҳрида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш объектлари билан яқиндан танишилди.

Хусусан, Жиззах ш. - М39 автомобиль йўлининг 33 км қисмидаги йўл ўтказгични мукаммал таъмирлаш, М39 "Тошкент-Термиз" автомагистрал йўлига" чиқиш учун янги йўналишдаги 4 км автомобиль йўли ва 700 км.ли йўл ўтказгич қуриш ишлари, "Заргарлик" маҳалласидаги 990 ўринли мактаб қурилиши ҳамда вилоят Кўз касалликлари шифохонасини янгидан қуриш ишлари билан танишиб, ўз вақтида, сифатли ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи ҳамда пудратчиларга кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғонада мушукни тирик ҳолатда ёқворишга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси билан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилинди.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ҳамда 189-1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилиши таъминланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда сайёр қабуллар ва ишчи гуруҳ ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook