Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Эҳтиёт бўлинг – маданий мерос!!!

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат ва профилактика тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ўтказилган тадбирда туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари томонидан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасида бўлган “Дархон” маҳалласида жойлашган VI—ХII асрларга оид “Чилламазортепа” археология объектига жиддий зиён етказилгани аниқланди.

Трансформатор пунктини ўрнатиш учун ёдгорликнинг 3,75 м3 ҳажмдаги қисми ноқонуний равишда ковланиб, маданий мерос объектига 93 млн. сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани электр таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-138-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган ўрганишда Қашқадарё вилоятида ерлар талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Миришкор тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, амалдаги қонун талабларига зид равишда, тегишли рухсатсиз тумандаги касб-ҳунар коллежига тегишли умумий 7,3 гектар ер майдонидан 1,34 гектар қисмини кўп каватли уй-жойлар қуриш учун ноқуний ажратиб, ер майдонларида қурилишлар амалга оширилишига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 367,5 млн. сўм миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва 229-4-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
"Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида ўтаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида Гулистон ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши билан ҳамкорликда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви тадбири ташкил этилди.

Ёшлар билан учрашув давомида масъуллар ёшлар билан мулоқот қилиб, ўзларининг қизиқтирган саволлари ҳамда ҳаётда учраётган муаммолари билан ўртоқлашиб, уларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.

Шундан сўнг, ёшлар Миллий гвардия Сирдарё вилояти бошқармасида ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ҳамда Гулистон шаҳридаги “Мономаркази”га саёҳат уюштирилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида ёшлар учун дала ўқув марказида ҳарбий хизматчиларнинг “Қўл жанги” бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, спортнинг “стол тенниси”, “шахмат ва шашка”, “арқон тортиш”, “камондан отиш” ва “турникда тортилиш” турлари бўйича мусобақа ташкиллаштирилиб, ғолиблар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқ тумани 2-секторида "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилаётган тадбирлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Кореяга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Корея Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия институти раҳбари Мёнг Чум-Шик ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Корея Республикаси Адлия институти ўртасидаги 2019 йилда имзоланган Англашув меморандуми доирасидаги муносабатларнинг изчил ривожланаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Хусусан, Ўзбекистон Бош прокурори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, коррупцияга қарши курашиш, ахборот технологиялари ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди.

Ўз навбатида, Институт раҳбари Ўзбекистон томонининг ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича, жумладан Ўзбекистон прокуратураси ходимларининг касбий тайёргарлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш орқали тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Прокуратура органлари делегациясининг Адлия институти вакиллари билан учрашуви дўстона ва ўзаро англашув руҳида бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
В рамках визита делегации Генпрокуратуры Узбекистана в Корею, состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Йулдашева с руководителем Института юстиции Министерства юстиции Республики Корея Мёнг Чум-Шиком.

В начале встречи стороны отметили прогрессивное развитие отношений между Правоохранительной академией Республики Узбекистан и Институтом юстиции Корейской Республики в рамках подписанного в 2019 году Меморандума о взаимопонимании.

Кроме того, участники мероприятия обменялись мнениями касательно перспективных направлений взаимодействия между ведомствами двух государств.

В частности, Генеральный прокурор Узбекистана предложил расширить сотрудничество по повышению кадрового потенциала в таких сферах, как охрана окружающей среды, противодействие коррупции, информационные технологии и по другим направлениям, представляющим взаимный интерес.

В свою очередь, руководитель Института поддержал инициативу узбекской стороны и выразил готовность в активизации сотрудничества, а также обмене опытом в вышеуказанных областях, в том числе, путём организации мероприятий по повышению профессиональной подготовки сотрудников органов прокуратуры Узбекистана.

В целом, встреча делегации органов прокуратуры с представителями Института юстиции прошла в дружественной обстановке и духе взаимопонимания.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook