Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон тумани 2-секторида аёллар бандлиги таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан "Ёшлар ойлиги" доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!" шиори остида ёшларнинг мароқли дам олишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, истеъдодларини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирлар ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Чортоқ тумани 2-секторида ташкил қилинган меҳнат ярмаркасида 400 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, шундан 62 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, чуқурлаштирилган сайёр тиббий кўрикда ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, мутахассислар томонидан зарурий тиббий тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, ёшлар учун спортнинг 7 тури бўйича мусобақалар ташкил қилиниб, унда тумандаги 200 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар беллашди.

Мусобақалар якунига кўра, 42 нафар ёшлар вилоят прокуратураси масъуллари томонидан муносиб тақдирланди.

Ўтказилган тадбирлар якунида "Ёшлар оқшоми" концерт дастури ва музқаймоқ сайли ташкил этилиб, тадбирда таниқли эстрада хонандалари ижросида куй ва қўшиқлар янгради.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда.

Фақатгина, ўрнатилган тартиб ва ўзаро шартномага кўра фуқаро ёки тадбиркор ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиши ва белгиланган мажбурият асосида тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади.

Бироқ, айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш мажбурий ҳаракатларга бориб етмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг бўлимлар иш юритувига банк фойдасига ундирув билан боғлиқ 25 мингдан ортиқ ижро ҳужжати келиб тушган.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида 10 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 144 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилган.

Иш юритувда бўлган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида 202,7 млрд. сўмлик 239 та мол-мулклар хатланган. Шундан 98,8 млрд. сўмлик 126 та мол-мулк сотилиб, кредит қарздорлик учун қопланган.

Бу йўналишдаги чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада олий даражадаги ташрифлар ва халқаро тадбирлар доирасида эришилган келишувларни амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан инвестицияларни кенг жалб этиш, лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда ташқи савдо ва саноат соҳаларини ривожлантиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш бўйича Республика штаби ташкил этилди.
  
Шунингдек, штабга масъул вазирликлар ҳамда идоралардан доимий аъзолар рўйхати шакллантирилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Штаб томонидан олий даражадаги ташрифлар ва халқаро тадбирлар доирасида эришилган келишувларнинг ягона базаси шакллантирилиб, мунтазам таҳлиллар ўтказиб борилмоқда.

Жумладан, дастлаб Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллигидаги келишувлар, шу жумладан инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Н.Холмуродов ҳамда Республика штаби аъзолари иштирок
этишди.

Ўтказилган тадбирда кўтарилган муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кармана туманида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Тошкент вилояти жойлашган 4P2 “Тошкент ш.-Тўйтепа ш. -А373 (55 км)” автомобиль йўлининг Нурафшон шаҳридан ўтган 28,5-35,2 км оралиғидаги йўлни реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Сўнгра, масъуллар 4Р20 “Қорасув қ. -Бўка ш. -Бекобод ш.” автомобиль йўлининг 96-101 км қисмини реконструкция қилиш жараёнлари билан танишди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook