Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида фуқароларнинг қабули тизимли йўлга қўйилган.

Хусусан, жорий йилнинг май ойида вилоят прокурори томонидан 119 нафар фуқароларнинг тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир мурожаатлари тингланиб, уларнинг 70 таси қаноатлантирилган.

Мисол учун, Фурқат туманида яшовчи фуқаро С.Рахмонов Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасига кичик тиббий ходим вазифасига ишга жойлаштирилган.

Ёки, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ё.Далиевга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қўқон шаҳар филиалидан 147 млн. сўм кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

Мурожаатларнинг ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилиши назоратга олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилоят прокуратураси томонидан вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи мунтазам ўрганилмоқда.

Бу борада назорат тадбирлари Избоскан туманида олиб борилди.

Хусусан, туманда дастурлар доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан 77 та объектларда 69,3 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишларда қурилиш объектларида сифатсиз ва қўшиб ёзилган ишлар аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганишлар якуни бўйича ўтказилган йиғилишда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов соҳада йўл қўйилган камчиликларни танқид қилиб, қисқа муддатда бартараф этиш вазифасини топширди ҳамда бу борада масъул мутасадди идоралар раҳбарларининг тушунтиришлари эшитилди.

Йиғилиш якунида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Соҳадаги бу каби ўрганишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Ҳарбий прокуратура – армия прокуратураси” шиори остида Хоразм вилоятидаги куч тузилмалари ҳарбий қисм ва муассасаларининг аёл ҳарбий хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаш ва тиббий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Дастлаб, Хоразм ёшлар марказида масъуллар томонидан хотин-қизларни ҳимоя қилишнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари, уларни қўллаб-қувватлаш ва яратилаётган имкониятлар ҳақида маъруза қилинди.

Сўнгра, ходималар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари, масъуллар томонидан ҳарбий хизматчи аёлларнинг мурожаатлари тингланди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳарбий хизматчилар учун Хива шаҳридаги "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасига саёҳат ташкил этилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Солиқ ва маҳаллий йиғимларни тўлаш - фуқароларнинг бурч ва мажбуриятларидан биридир.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш ҳақида 197,1 млрд. сўмлик 13 мингга яқин ижро ишлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг январь-май ойларида 58,3 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли бўлган 16 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 12 та 15 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, Бюронинг Кармана тумани бўлими иш юритувидаги “S.FRUIT” фермер хўжалигининг солиқ органлари фойдасига 1,3 млрд. сўм ундириш ҳақидаги ижро варақалари юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик ундирилди.

Солиқлар – давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, бу тўловларни ўз муддатида ва тўлиқ тўлаб, мамлакатнинг гуллаб яшнаши ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда ўз ҳиссасини қўшади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Тошкент вилоятида жойлашган янги йўналиш бўйича Чирчиқ шаҳар айланма йўлини 0-11 км. қисмини қуриш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, Қибрай туманининг кириш қисмидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 28,4 км. қисмида кўприкни қайта қуриш ишлари ўрганилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook