Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Алимент – ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш мажбурияти ҳисобланади.

Шу аснода келиб чиққан ҳолда, Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ҳудудий бўлимлар томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 5 ойи давомида вояга етмаганларнинг таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ 12 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ундирувчилар манфаатига 33,5 млрд. сўм маблағлар ундирилди.

Ижро ҳужжатлари бўйича 2 580 та алимент ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан 1 334 таси оила ярашганлиги сабабли, тугатилган.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига олдиндан 2 млрд. сўмлик алимент пуллари ундирилиб берилди.

Ижро ҳужжати бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида май ойининг ўзида 363 нафар оила яраштирилди, ишсиз 183 нафар қарздорларнинг бандлиги таъминланди.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
"Жиноят изи" кўрсатувининг 15-сони: Аёл эрини чопиб, ёқиб юборди!

Видеони тўлиқ кўриш

"Zo'r TV" телеканали, 03.06.2023 й.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, биргина Чортоқ туманида хорижий миграциядан қайтиб келган ва ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги 1 нафар ёшга кредит ажратилиши юзасидан АТБ "Агро банк" ҳудудий филиалига тавсиянома берилди.

Шунингдек, 2 нафар ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга ихтисослашган ўқув курслари пулини тўлаш мақсадида “Ёшлар платформаси”га киритилиши таъминланди.

Касб-ҳунарга ўқиш истагидаги 2 нафар ёшларга “ IT Моно маркази”да ўқиш учун йўлланма берилди.

Мазкур ишларнинг давоми сифатида вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Умаралиев томонидан 2 нафар ногиронлиги бор шахсларга бандлигини таъминлаш мақсадида, ҳомийлик асосида тикув машинаси топширилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаёт туманида аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғузор тумани 2-секторидаги маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўз ёшлар сабабчисига айланманг !

Таҳлилларга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларида 280 мингдан ортиқ ижро ишлари (400 минг нафардан ортиқ болалар манфаатида) алимент масаласига тааллуқлидир.

Алимент – бу собиқ рафиқангиз учун эмас, балки фарзандингиз таъминоти учун!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook