Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш юзасидан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ф.Зиябаев, Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар бўйича ўринбосари А.Саурбаев ҳамда Жиззах ҳарбий прокурори О.Ҳайдаровлар иштирокида Шароф Рашидов туманида жойлашган ҳарбий қисмда Жасорат мактабига ҳарбий йиғинга жалб қилинган 100 нафар ёшлар билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда ёшлар ўзларининг саволлари, муаммолари билан бевосита масъулларга мурожаат қилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар, тавсиялар олишди.

Ёшларга мамлакатимиз ривожи, истиқболи учун ўз ҳиссаларини қўшишлари Ватан олдидаги бурч эканини фаол ёшлар мисолида атрофлича тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, ҳарбий йиғин доирасида ўтказилган спортнинг шахмат тури бўйича “Прокурор кубоги”, минифутбол тури бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ҳамда миллий кураш бўйича “Қўмондон кубоги” учун курашган ғолиблар муносиб тақдирланишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Сирдарё вилояти "Болалар уйи"даги боқувчисини йўқотган 60 нафар болалар учун “Прокуратура билан Тошкент шаҳри бўйлаб бир кунлик саёҳат” ташкил этилди.

Дастур давомида болалар “Янги Ўзбекистон боғи” ва Мустақиллик монументи, “Тошкент Телеминораси”, "Анҳор Локоматив" каби диққатга сазовор жойларга сайёҳат қилиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.

Сўнгра, болалар учун байрам дастурхони ёйилиб ва "Халқлар дўстлиги" саройида концерт дастури ўтказилди.

Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад болаларга қувонч улашиш, уларни келгуси ҳаёт йўлига бўлган ишончини ошириш ҳамда ёлғиз эмасликларини яна бир бор эслатишдан иборат.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ҳайвонот боғига саёҳат ташкиллаштирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Электр энергияси ва табиий газ - кундалик ҳаётимизда катта аҳамиятга эга, ҳар дақиқада улардан фойдаланишга эҳтиёж сезамиз. Шу боис, фойдаланилган энергия ресурслари учун қарздорликни бартараф этишни ҳам унутмаслик лозим.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 3 750 та ижро ҳужжати бўйича 37,1 млрд. сўм қарздорлик таъминотчи корхоналар фойдасига ундирилиб, ижро ишлари тамомланган.

Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан жами 3,6 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олинган бўлиб, ҳозирда реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, истеъмол қилинган энергия ресурсларидан бўлган 349,6 млн. сўм қарздорлик ундируви белгиланган тартибда қарздорларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларига қаратилган.

Ҳозирда қарздорликларни ундириш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшнобод туманида "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан ўтказилган тадбирлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, саломатлигини яхшилаш, бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларидан мазмунли фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида Миробод туманидаги 110-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда 70 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Унда ёшлар мавжуд муаммо ва мурожаатларини билдиришди.

Шунингдек, туман сектор раҳбарларининг бу йўналишда амалга ошираётган ишлари ҳақидаги ҳисоботлари эшитилиб, фаолиятни самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурота тумани 2-секторида ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида спортнинг шахмат тури бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергели туманида оммавий қабул ҳамда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғон тумани 2-секторида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Фуқаро Х.Т.нинг вафот этганлиги юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Аниқланишича, Х.Т. чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганлиги аниқланиб, 22 май куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимига олиб келинган.

Бинонинг 4-қаватига суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун олиб чиқилган Х.Т. жавобгарликдан қочиш мақсадида шу қаватда жойлашган ҳожатхонага кириб, тезкор ходимни чалғиши натижасида ҳожатхонанинг деразасидан, пастда жойлашган ошхонанинг шифер билан қопланган том қисмига сакраган. Шифернинг четки қисми синиши оқибатида Х.Т. бош қисми билан ернинг бетон қопламасига қулаб тушган.

Жароҳатланган фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан шифохонага олиб борилган.

Чилонзор тумани прокурори бошчилигидаги гуруҳ томонидан шу куннинг ўзида ҳодиса содир бўлган бино ва атроф-муҳит жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилган, тегишли гувоҳлар ва ишга алоқадор барча ходимларнинг кўрсатмалари олинган.

Х.Т.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида, 29 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса бўйича турли асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда. 

Мазкур ҳодиса алоҳида назоратга олинган бўлиб, миш - мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда расмий манбалар орқали берилаётган маълумотларга таянишларингизни сўраб қоламиз.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook