Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.9K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фурқат тумани 2-секторида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўштепа тумани 2-секторидаги маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз шаҳар 2-секторидаги маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
29 май куни соат 10:00да 20 ёшли эркак Китоб шаҳридаги “Спорт мажмуаси” олдида ўзаро тортишув оқибатида 25 ёшли эркакни пичоқ билан қасддан ўлдирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой тумани прокурори Нилуфар Аллабергенова ташаббуси билан 1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан 2-сектор ҳудудидаги оталиққа олинган 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болалар учун байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Шунингдек, тадбирда санъаткорлар чиқиши болаларга кўтаринки руҳ бағишлади.

Сўнгра, болажонларни Ўзбекистон давлат циркига саёҳати ташкиллаштирилди.

Кун якунида болажонларга совғалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ташкил топганлигининг 5 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирида Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев, Мудофаа вазири ўринбосари Хамдам Қаршиев ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Иштирокчилар қўмондонлик ҳудудидаги адиблар боғи, ўтов, жанговар тайёргарлик синфлари ва фитнес зал кўргазмаси, музейлар, спорт комплекси ҳамда автосаройдаги махсус автомобиллар кўргазмаси билан танишдилар.

Шундан сўнг, қўмондонликнинг мажлислар залида масъуллар табрик сўзларини йўллашди ҳамда байрам якунида меҳмон хонандалар ижросида куй ва қўшиқлар янгради.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий ташрифлар ва халқаро тадбирлар доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш бўйича тақдимот билан танишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз шаҳар 2-секторида аҳоли тиббий кўрик ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарор ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.
 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Андижон вилоятидаги А373 "М39 автойўли Гулистон-Бўка-Ангрен-Андижон орқали Ош" автомобиль йўлининг 450-475 км. (383-408) қисмини, 4Р130 "Андижон-Бўтақора" автомобиль йўлининг 20-29 км. қисмини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.
 
Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Спорт - саломатлик гарови!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги "Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг февраль-май ойларида шаҳар прокуратураси органлари тизимида хизмат қилувчи ходимлар ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, сузиш, югуриш ва мини футбол турлари бўйича “Тошкент шаҳар прокурори кубоги-2023” мусобақалари ўтказилди.

Шунингдек, спортнинг мини футбол тури бўйича якуний мусобақа ўтказилиб, муросасиз курашда 1-ўринни Шайхонтоҳур ва Яккасарой тумани прокуратуралари, 2-ўринни Тошкент шаҳар прокуратураси маҳкамаси ва 3-ўринни эса Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани прокуратуралари жамоаси қўлга киритди.

Сўнгра, шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, сузиш, югуриш ва мини футбол мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ жами 17 мингга яқин ижро ҳужжатлар бўйича олиб борилиб ижро ҳаракатлари давомида 3 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланган.

Шуни қайд қилиш лозимки, 1 863 та ижро ҳужжати оилалар яраштирилганлиги муносабати билан тамомланган.

Шунингдек, вояга етмаганларнинг моддий таъминоти учун ундирувчилар фойдасига 33,2 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.

Вояга етмаган фарзандига алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент қарздорликлари Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Бугунги кунда 366,8 млн. сўмдан ортиқ зарарлар жамғарма маблағлари ҳисобидан 32 нафар вояга етмаганлар фойдасига қоплаб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Яшнобод туманидаги 30-сонли "Меҳрибонлик уйи"да 1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирок этиб, болаларни ушбу сана муносабати билан самимий табриклади ҳамда болаларни қувончига қувонч улашиш мақсадида, уларга совға-саломлар тақдим этилди.

Шунингдек, тадбир доирасида тарбияланувчилар турли саҳна кўринишлари билан чиқишлар қилишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook