Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.9K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Комментарий к Указу Президента "О совершенствовании механизмов государственного контроля и внедрении системы "цифровой энергоконтроль" в топливно-энергетической отрасли".

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Фармонига шарҳ.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда Жиззах вилояти 2-секторлари масъулларининг ўрни ва аҳамияти катта бўлмоқда, ҳудудларда эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг давоми сифатида вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашуви Зарбдор тумани “Оқбулоқ” маҳалласида ўтказилди.

Сайёр қабулда 89 нафар фуқаролардан 95 та турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шундан тикув машиналари, ортопедик воситалар ва спорт кийим-кечаклари билан таъминлашда ёрдам бериш ҳақидаги 43 та мурожаат жойида қаноатлантирилди.

Шунингдек, қабул давомида 14 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолияти учун кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида сертификатлар берилиб, тумандаги бир гуруҳ ташаббускор қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш юзасидан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирокида Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорига бириктирилган ёшлар ўзларининг саволлари, муаммолари билан бевосита Ҳарбий прокурорга мурожаат қилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар, тавсияларга эга бўлдилар.

Шунингдек, ёшларга мамлакатимиз ривожи, истиқболи учун ўз ҳиссаларини қўшишлари Ватан олдидаги бурч эканини фаол ёшлар мисолида атрофлича тушунтириб ўтилди.

Тадбир давомида ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан қабул ташкил қилиниб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook