Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.7K photos
6.69K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, олиб борилган тезкор тадбирларда 166 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор фуқаролар, шунингдек, қидирувда бўлган 112 та автотраспорт воситалари топилган.

Тезкор тадбирлар натижасида топилган 107 нафар қарздор фуқаролар алимент пулларини тўлаб бермаганлиги сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масалари ҳал этилган, 86 нафари мавжуд қарздорлигини тўлаган ҳамда 21 нафар қарздорлар ўз оилалари билан яраштирилган.

Шунингдек, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 96 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Қидирувга берилган ушбу шахслардан 45 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, 51 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Qo‘mita huquqiy targ‘ibot va ma’rifatning holati bo‘yicha adliya vazirining axborotini muhokama qildi
____________
Комитет обсудил информацию министра юстиции по состоянию правовой пропаганды и просвещения

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlament
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори бошчилигида ўтказилган учрашувда аҳоли муаммоларига ечим топилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2021 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-43-сон қарорини ижросини самарали таъминлаш мақсадида, прокуратура органлари томонидан мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Бош прокуратурада тегишли вазирлик ва идора ҳамда Республикада етакчи бўлган қурилиш - пудрат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда капитал қурилиш соҳасида давлат дастурлари ижросини самарали таъминлашда юзага келаётган муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида электрон тендер савдолари ўтказиш ва қурилиш - пудрат ташкилотлари рейтингини юритиш тартибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Тендер савдолари ва рейтинг юритишда ҳаққоний маълумотлардан фойдаланиш, пудрат ташкилотлари манфаатларини таъминлаш ва уларга янада қулайлик яратиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги фикр ва таклифлар олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида умумтаълим мактаблар ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақаси республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Миллий гвардия қўмондонлиги, Республика Ҳарбий прокуратураси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раҳбарияти ҳамда 150 нафардан иборат “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақаси республика босқичи иштирокчилари қатнашди.

Тантанали тадбирда Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирок этиб, ғолибларни тақдирлади.

Республика босқичида ўтказилган спорт мусобақаларида мамлакатимизнинг барча вилоятидан биттадан ва Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасидан битта, жами 15 та жамоа орасида биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани 18-сонли мактаб, иккинчи ўринни Навоий шаҳарр 1-сонли мактаб, учинчи ўринни Наманган вилояти Чортоқ тумани 5-сонли мактаб жамоалари эгаллади.

Ғолиб жамоалар ўқувчилари диплом, қимматбаҳо совғалар, скутер, велосипед билан тақдирландилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook