Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Америка Қўшма Штатлари Федерал тергов бюроси ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Артикова ва Америка Қўшма Штатлари Федерал тергов бюроси Халқаро тергов масалалари бўйича Департаменти бошлиғи ўринбосари Р.Дуда бошчилигдаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ҳуқуқий соҳада идоралараро ҳамкорлик алоқаларининг бугунги кундаги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди.

Хусусан, жиноятчиликни олдини олиш ва жиноятларни тергов қилиш соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида 2023-2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”) ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига янги турткибўлишини таъкидладилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расширяется сотрудничество между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Федеральным бюро расследований США

Сегодня состоялась встреча заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан С.Артиковой с делегацией Федерального бюро расследований США во главе с заместителем начальника Департамента по международным расследованиям ФБР Р.Дуда.

В ходе встречи обсуждены текущее состояние межведомственного сотрудничества в правовой сфере и приоритетные направления его дальнейшего развития.

В частности, в целях активизации взаимодействия в рамках Меморандума о взаимопонимании между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и ФБР США, предложено разработать План практических мероприятий ("Дорожную карту") на 2023-2024 годы.

Участники встречи отметили, что состоявшийся диалог станет импульсом для дальнейшего развития и укрепления сотрудничества в правовой сфере.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида Жазони ижро этиш департаменти ва унинг ҳузуридаги тергов ҳибсхоналар фаолиятини ривожлантириш, қамоққа олинганлар ва ишчи ходимларни шароитларини яхшилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Салихов, Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Р.Турсунов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда тергов ҳибсхоналаридаги мавжуд тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек тергов ҳибсхоналарни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

Йиғилишда қатнашчиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ҳамда қонуний ҳал қилиш мақсадида,Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Навбатдаги оммавий сайёр қабул Юнусобод тумани аҳолиси ва тадбиркорлари иштирокида ўтказилди.

Қабул давомида 47 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари тингланиб, шундан 16 нафарининг мурожаатлари ижобий ҳал этилди, 9 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 25 нафарининг  важлари текширишни талаб қилганлиги боис, алоҳида назоратга олинди.

Маҳаллабай ўрганиш ва оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида Беруний туманида навбатдаги сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг ер низоси ва ер ажратиш, чорвачилик, деҳкончилик ҳамда аҳоли томорқа ерларига сув масаласи, шунингдек, бандлик, уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 19 та мурожаатлари тингланди.

Бундан ташқари, тумандаги мавжуд 40 та маҳаллада “Ёшлар баланси” асосида 14-30 ёшдаги ёшлар сони 52 минг 741 нафарни ташкил этади.

Шундан 31 нафар ёшлар республика прокурорига бириктирилган бўлиб, ёшлар билан уйма-уй юриб учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди ҳамда натижасига кўра, “Жуманиёзов”, “Лолозар” ва “Тинчлик” овул фуқаролар йиғинидаги тиббий даволанишга муҳтож ёшлар тиббиёт бирлашмасига бириктирилди.

Қабулдан сўнг, сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторларига фаолиятларини янада жадаллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш ва ечимини топиш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!


Telegram | Instagram | YouTube | Facebook