Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳрида ёшлар билан ишлашда янгича ёндашув

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, инвестицияларни ўзлаштириш ва лойиҳаларини ишга тушириш, экспорт ҳажмини оширишда мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирларида жами 5 756 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқи бузилганлиги аниқланган.

Ўтган даврда тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 6 904 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Маълумот учун, 1 074 нафарига 165 млрд. сўм кредит, 73 нафарига 49,2 гектар ер майдони, 39 нафарига бино ажратилиши, 232 нафарига рухсатнома берилиши, 2 280 нафари муҳандислик тизимларига уланиши таъминланди ҳамда 3 206 нафарига бошқа масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Натижада 1 667 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, фаолият кўрсатмаётган 906 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти тикланган ва 3 771 та янги иш ўринлари яратилган.

Мисол учун, экспорт фаолияти билан шуғулланиб келаётган “Hilale Tekstiles” МЧЖга айланма маблағларни тўлдириш учун 950 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши натижасида, қўшимча 40 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланган.

Шунингдек, прокуратура органлари томонидан 925 нафар экспортчи корхоналарга амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Масалан,
Қашқадарёдаги “ББУ Азамат” МЧЖга доривор ўсимликларни етиштириш лойиҳасини амалга ошириши учун “Тўқбой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ижара шартномаси асосида 10 гектар ер майдони ажратилиши таъминланган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муборак туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган оммавий қабулда 25 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 6 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган нафар фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Zo'r TV" телеканали томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда реал воқеаларга асосланган "Жиноят изи" кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди.

Кўрсатувда Фарғона вилоятида содир бўлган қотиллик жиноятининг фош этилиши ва воқеа тафсилотлари ёритилган.

Кўрсатувни 20 май (шанба) куни соат 23-00 да томоша қилинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учкўприк туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори томонидан Ангор туманида ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 43 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 17 нафар фуқаронинг мурожаатлари қаноатлантирилган бўлса, 26 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган нафар фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокурорининг навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашуви Шароф Рашидов тумани “Нурафшон” маҳалласида бўлиб ўтди.

Қабулда 42 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, қолгани назоратга олинди.

Хусусан, фуқароларнинг 5 нафарига микротўлқинли печ ускунаси, 12 нафарига ортопедик воситалар билан таъминанишида ва соғликларини тиклашлари учун даволаниш муассасаларига йўлланмалар берилишида ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида ўз ечимини топди.

Шунингдек, тадбир доирасида фуқароларнинг 6 нафарига кредит маблағлари ҳисобига мотороллер, 16 нафарига бир марталик моддий ёрдам ва ҳайдовчилик курсларида ўқиши учун ҳаражатлар қопланиши ҳамда 16 нафарига тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида сертификатлар берилди.

Қабулдан сўнг, вилоят ва туман мутасаддиларига, сектор раҳбарларига, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторларига фаолиятларини янада жадаллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш ва ечимини топиш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook