Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.6K photos
6.69K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев, Мудофаа вазири ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Хуршид Алибаев, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг ўринбосари Даврон Ашуровлар иштирокида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилоятида жойлашган Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари, ходимлари, пенсионерлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Сайёр қабулда келиб тушган 135 та мурожаатдан 45 таси қанотлантирилган, 60 таси муддат талаб қилгани боис Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда, 30 таси ижроси назоратга олинган ҳолда тегишлилиги бўйича юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада БМТ Тараққиёт дастурининг “Осойишта ва инклюзив жамиятлар учун коррупцияга қарши курашиш” (ACPIS) Глобал лойиҳаси миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган “Осойишта ва инклюзив жамиятлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича БМТ Тараққиёт дастури Глобал лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсатини қўллаб-қувватлаш оид чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоизки, мазкур лойиҳа Ўзбекистон тарихида илк коррупцияга қарши курашишга оид махсус чора-тадбирлардан иборат бўлган ҳужжат ҳисобланади.

Учрашув давомида ўтган давр мобайнида мазкур лойиҳа доирасида муайян ишлар амалга оширилиши таъминланиб, ижобий натижаларга эришилганлиги, бунда ушбу лойиҳанинг ҳамда халқаро экспертларнинг берган тавсиялари ва кўмакларининг ўрни беқиёс эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу муносабат билан, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ва Глобал лойиҳа маслаҳатчиси Анга Тимилсиналарга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир якунида коррупцияга қарши курашиш борасида келгусида ҳам самарали ҳамкорлик ишларини давом эттириш масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, 17 май куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида иштирок этди.

Видеони кўриш

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ходимларни ишга тиклаш ҳамда иш ҳақларини ундириб бериш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг январь-апрель ойларида иш ҳақи ундириб бериш билан боғлиқ ҳужжатлар бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 1 мингдан ортиқ 49,2 млрд. сўмлик ижро ишлари юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 17 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.

Шунингдек, иш юритувдаги ишга тиклаш белгиланган ижро ишлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 67 нафар ходим ишга тикланди ва уларга тўланмасдан қолган иш ҳақлари ундириб берилди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 04.05.2023 йилдаги буйруғига асосан, қарздор "Humans Lab" МЧЖдан ундирувчи Н.Атаматов фойдасига 146,7 млн. сўмлик иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, корхона собиқ ходими фойдасига иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook