Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.73K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳозирда бўлимлар иш юритувида солиқ қарздорлигини ундиришга оид 396 млрд. сўмлик 20 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Жорий йилнинг ўтган даврида солиқ ундирувларига оид 6 мингга яқин ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 83,4 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли бўлган 71 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 85 та 68 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, Бюронинг Арнасой тумани бўлими томонидан қарздор “Учтепа пахта тозалаш” АЖдан солиқ органлари фойдасига 3,5 млрд. сўм ундириш ҳақидаги ижро варақалари юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижаси қарздорлик ундирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зафаробод тумани 2-секторида аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Избоскан тумани 2-секторида аҳоли бандлиги таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий қўмондонлик ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Оқдарё туманидаги 63-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таьлим муассасасида таҳсил олаётган имконияти чекланган ўқувчи ёшларга “Биз ватанпарвар ёшлармиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Хусусан, мактабда таҳсил олаётган имконияти чекланган ўқувчи ёшларнинг қизиқишларини янада ошириш мақсадида улар ўртасида спорт, билимдонлар беллашуви ва энг яхши ҳунарманд танлови ўтказилиб, фаол иштирокчилар "Ҳарбий прокурор кубоги” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбир давомида мактаб ўқувчилари билим олишлари, спорт билан шуғулланишлари учун уларга турли хил китоблар, ўқув қуроллари, спорт анжомлари ҳамда мактаб маъмурияти эҳтиёжи учун бошқа совғалар улашилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий техника ҳамда қурол аслаҳалар намойиш этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигит
билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган.

Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида, қонунга зид бўлган маъмурий қарор суд мажлисида кўриб чиқилгунга қадар бекор қилинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
"Facebook" ижтимоий тармоғи маъмурияти томонидан Бош прокуратуранинг "Facebook" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига киришга чеклов қўйилганлиги боис, ушбу саҳифага хабарлар жойлаштириш вақтинча тўхтатилди.

Мавжуд носозликлар бартараф қилиниши билан қўшимча хабар қилинади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Андижон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 157 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 22 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, 46 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 89 та мурожаатлар қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Хусусан, қаноатлантирилган мурожаатларнинг 9 таси бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди, 3 таси ишга жойлаштирилди, 7 таси бўйича электр ва табиий газ етказиб берилишидаги муаммолар бартараф этилиб, алимент ундирилиши билан боғлиқ 3 та мурожаатлар жойнинг ўзида ҳал этилди.

Бу тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқ туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook