Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Қизилтепа тумани "Тожикон" маҳалласида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан 24 та мурожаат қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 6 таси моддий ёрдам ажратиш, 5 таси соғлиқни сақлаш, 2 таси электр таъминоти, 2 таси ичимлик суви ва 9 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг 6 таси жойида қаноатлантирилиб, 18 тасининг ижроси назоратга олинди.

Мисол учун, фуқаро Э.Азимовнинг турмуш ўртоғини даволатишда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатига асосан унинг турмуш ўртоғи тиббий кўрикдан ўтказилиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиши таъминланди.

Қабулдан сўнг, вилоят прокурори маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар билан учрашиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғон тумани 2-сектор фаолиятидан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича

қабул эълон қилинади.

Судьялик лавозимларига номзоларни тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қабул қилинади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича  давлат грантлари асосида амалга оширилади.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

- тайёрлаш курсининг тегишли ихтисослигини кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;

- шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;

– маълумотнома-объективка (ёзма ёки электрон шаклда);

– таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр диплом (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 ва 5380100) ва иловасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки
my.gov.uz интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (QR-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл).

Ҳужжатлар 2023 йилнинг 5 майидан 5 июнига қадар қабул қилинади.

Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.

Маълумот учун тел: (998) 55-501-01-99.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

Қабул комиссияси

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Выездной приём граждан в Букинском районе Ташкентской области

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўкада аҳоли мурожаатларини ҳал этиш бўйича сайёр қабул

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар Қарши туманидаги ҳарбий қисмда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Сурхондарё вилоятидаги 4Р-108 "Денов айланма йўли" автомобиль йўли М-41 "Бишкек-Термиз-Душанбе автомобиль йўли билан боғловчи қисми, 4Р-108 В "Денов шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 0-13 км қисмини боғловчи қисми ва 4Р-101 Г "Жарқўрғон ш-Какайди ш- Лалмикор қ - Қўшчекка қ Тожикистон Республикаси чегараси Денов шаҳрига" автомобиль йўлининг 1 км қисмидаги кўприкни реконструкция қилиш ишлари билан танишилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувасой шаҳрида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook