Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
April 11, 2023
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига оид ижро ишлар бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма ва ҳудудий бўлимлар томонидан 54 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлар ижроси тамомланиб, 668,3 млрд. сўм ундирилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 10,5 млрд. сўм йўналтирилди.

Шунингдек, алимент тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида, 1 401 нафар ишсиз алимент тўловчилар ишга жойлаштирилди, олиб борилган тушунтиришлар натижасида 3 144 та оилалар яраштирилди.

Узоқ муддат давомида алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган 281 нафар шахслар маъмурий ва 15 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб, бюро органларидан яширинган 422 нафар қарздор жисмоний шахсларга нисбатан қидирув тадбирлари амалга оширилган, шундан 135 нафари топилиб, улардан алимент тўловларини ундириш ва жавобгарлик масаласини ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Вояга етмаган фарзандига алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент қарздорликлари Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Бугунги кунда 179 млн. сўмдан ортиқ зарарлар жамғарма маблағлари ҳисобидан 20 нафар вояга етмаганлар фойдасига қоплаб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
April 11, 2023
April 11, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
April 11, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
April 11, 2023
April 11, 2023
April 11, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
April 11, 2023
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига қарздорлик ундириш билан боғлиқ иш юритувдаги мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 7,4 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 2,9 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 2,7 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн савдоларига чиқарилди.

Бундан ташқари, 3 нафар қарздорларнинг 14,6 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган бўлса, 18 нафар қарздорларнинг ҳисоб рақамларига 960 млн. сўмлик инкассо қўйилган.

Мисол учун, қарздор “Miskinli omad” фермер хўжалигидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси фойдасига 51,3 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
April 11, 2023
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 11, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
April 12, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
April 12, 2023
April 12, 2023