Bosh prokuratura
37.4K subscribers
53.2K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Энергия ресурслари бўйича қарздорликларни ундириш рейд тадбирлари давом этмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига доир 1 086 та ижро ҳужжатлари бўйича 7,6 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилган.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 2,9 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 1 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн савдоларига чиқарилган.

Бундан ташқари, 105 нафар қарздорларнинг 250 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти прокуратурасида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев Хўжайли туманида бўлиб, туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган "Қулаб" ОФЙдаги 7-сон, "Амударё" ОФЙдаги 17-сон, "Қумжиққин" ОФЙдаги 31-сон ва "Мустақиллик" ОФЙдаги 14-сон ҳамда ушбу мактабдаги "Касбга ўргатиш маркази"да ташкил этилган ишлар билан танишди.

Ўрганиш жараёнларида мактаб атрофларини ободонлаштириш масаласида масъулларга кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, туманнинг "Мустақиллик" ОФЙ да яшовчи З.Ниязимбетовнинг уйида томорқадан мақсадли фойдаланиш ҳамда қўшимча даромат топиш учун яратилган боғ ва иссиқхона, "Навруз" МФЙ да яшовчи А.Юсупов хонадонида ташкил этилган гулчиликни ривожлантириш ҳамда "Саманкўл" ОФЙ да яшовчи Ш.Убайдуллаевнинг хонадонидаги иссиқхона ва балиқ етиштириш фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида тадбиркорларни шахсий қабул қилиб, уларга фаолиятини кенгайтириш мақсадида давлатимиз томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар бўйича тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида прокурор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook