Bosh prokuratura
37.4K subscribers
53.1K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ватанга хизмат қилиш истаги, бу аввало, тарбия ва хулқ, жисмоний етуклик ва улкан мақсадлар бирлашувидан юзага келадики, буни ҳар бир ўғлон онгли равишда ҳис қилиши зарур.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги мудофаа ишлари бошқармалари йиғув пунктларида юрт ҳимоясига отланган ўғлонларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросимлари бўлиб ўтмоқда .

Ўтказилаётган тантанали кузатув тадбирларида ҳудудий ҳарбий прокурорлар иштирок этиб, ҳарбий хизматга отланаётган ёш аскарларга, ҳарбий хизматчиларга Ватан олдидаги бурчини сидқидилдан адо этиш, ҳарбий хизмат давомида қонунларга қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб бормоқда.

Чиндан ҳам ушбу ўғлонларни олдинда ақлан ва жисмонан тобланиш, садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини ҳис қилиш ва англаш каби муҳим жараёнлар кутмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ходимининг қонуний хизмат фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида тадбиркорлар қўллаб қувватланмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинганидан сўнг мамлакатимизда лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кенгайиб бормоқда.

Ушбу жараёнга прокуратура органлари ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Мазкур жараёнда Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов раҳбарлигидаги вилоят, туман (шаҳар) прокуратуралари ходимлари фаол иштирок этишмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳридаги “Истироҳат боғи” ҳудудидаги майдонга вилоят прокуратураси органлари ташаббуси билан 8 турдаги 2000 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев Шўманой туманида бўлиб, туман ҳалқ таълим бўлимига қарашли 4, 9, 11, 12, 18, 19 ва 20-сонли умум таълим мактабларида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Натижасига кўра, мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, давомат масаласи, бошланғич синф ўқувчилари учун ажратилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш ва шунга оид масалалар юзасидан туман сектор раҳбарлари ҳамда бошқада масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишда, мактабга олиб келувчи таъмир талаб бўлган пиёдалар йўлакчаси ва 1.2 км йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook