Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.64K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Сергели туманида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр қабулда 32 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, мурожаатлардан 9 таси жойида ҳал қилинган бўлса, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар юритувга олиниб, кўриб чиқиш бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев томонидан Президентнинг 25.10.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори ижроси юзасидан Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Пахтакор ва Дўстлик туманларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Дўстлик тумани “Бунёдкор” маҳалласидаги 13 та кўчада 6,5 км. йўлни цемент-бетон ва 12,2 км. йўлни асфальт-бетон билан таъмирлаш ҳамда 1,2 км. йўлга қум-шағал ётқизиш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, тумандаги “Алишер Навоий” маҳалласи ҳудудига 1,5 км. оқова сув тармоғини тортиш, кўп қаватли уйлар учун 1 та КНС қуриш ва 1 та тозалаш иншоатини ўрнатиш ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, барча объектларда ишчиларни 2-сменада ишлашини ташкил этиш ва объект фойдаланишга топширилмагунига қадар қурилиш-таъмирлаш ишлари тўхтаб қолишинининг олдини олиш, қурилишни сифатли ва ўз муддатларида топшириш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Фуқаро А.Б. Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида фуқаро М.М. Косон тумани "Гулбоғ" маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарори билан “Ғ.А” фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 50 гектар ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 590 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” биносида Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари ва уларни оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида сайёр ва оммавий қабул ўтказилди.

Қабулда Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қахрамон Исроилов, Миллий гвардия қўмондонинг ўринбосари Сарвар Мамаюсупов ҳамда Мудофаа вазирлиги вакиллари, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси раҳбарияти ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Қабулда 435 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, фуқаролар қатнашиб, уларнинг айримлари ўзларини қийнаётган муаммолари билан мутасаддиларга мурожаат қилдилар.

Оммавий сайёр қабулда 115 та мурожаат келиб тушди, шундан 75 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 33 таси бўйича тушунтиришлар берилди ҳамда 7 та мурожаат ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook