Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев бошчилигида Мирзачўл тумани “Ержар” маҳалласида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Қабул аввалида, вилоят прокурори маҳалла фаоллари, маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар билан учрашиб, масъулларга ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.
Сўнгра, бўлиб ўтган сайёр қабулда, 50 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан ишга жойлаштириш, тиббий ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминлашда амалий ёрдам бериш ҳақидаги 17 та мурожаат жойида қаноатлантирилди. Қолганлари белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлди.
Шунингдек, қабул давомида 5 ташаббус доирасида тадбирлар ўтказилиб, 24 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида жами 668 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қуролли Кучлар тизимидаги ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларининг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Шу боис, Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва вилоят Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ва бошқа фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” боғида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида вилоят ҳудудидаги 25 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек Қуролли Кучлар тузилмалари 570 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Масъуллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.
Натижада, ярмарка давомида 26 нафар, шундан 9 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Шу боис, Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва вилоят Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ва бошқа фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” боғида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида вилоят ҳудудидаги 25 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек Қуролли Кучлар тузилмалари 570 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Масъуллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.
Натижада, ярмарка давомида 26 нафар, шундан 9 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлат дастурларининг ўз вақтида амалга оширилиши, ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилоят штаби томонидан дастурлардаги объектлар жойига чиқиб ўрганилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида вилоятдаги оғир аҳволдаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳолатини ўрганди.
Жумладан, Гулистон тумани "Мевазор" маҳалласи "Шижоат" кўчасига 1,5 км. асфальт бетон қопламаси ётқизиш, "Мевазор" маҳалласи, "Садаф" кўчасининг айрим қисмига цемент бетон қопламаси ётқизиш ишлари бўйича бажарилган ишлар кўздан кечирилиб, пудратчи ташкилот вакилларига ишларни муддатида ҳамда сифатли якунлаш, белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишлари бўйича кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида вилоятдаги оғир аҳволдаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳолатини ўрганди.
Жумладан, Гулистон тумани "Мевазор" маҳалласи "Шижоат" кўчасига 1,5 км. асфальт бетон қопламаси ётқизиш, "Мевазор" маҳалласи, "Садаф" кўчасининг айрим қисмига цемент бетон қопламаси ётқизиш ишлари бўйича бажарилган ишлар кўздан кечирилиб, пудратчи ташкилот вакилларига ишларни муддатида ҳамда сифатли якунлаш, белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишлари бўйича кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM