Замонавий билим ва кўникмаларга эга, баркамол, мақсадга интилувчан ёшларни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Рахимов ташаббуси билан вилоятда истиқомат қилаётган ва катта ҳаёт остонасида турган ёшларни прокуратура органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, соҳага бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида барча туман (шаҳар) прокуратураларида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилган.
Тадбирларга бевосита ёшларни жалб қилган ҳолда, прокурорлар ва тизим ходимлари ўзларига юклатилган вазифалар ҳақида ёшлар билан самимий суҳбатлашиб, ҳуқуқий соҳадаги касблар тўғрисида атрофлича маълумот бериб, соҳада амалга оширилаётган ишлар, ходимларни ижтимоий ҳимояси ва самарали фаолият олиб боришда яратилган шароитлар билан атрофлича ва тўлиқ таништирилди.
Бундан ташқари, прокуратура органларида хизмат қилиш истагида бўлган маҳаллий ёшлар ўртасида ўзига хос “Ёш прокурорлар” жамоаси шакллантирилиб, тизимда хизмат қилаётган ходимлар ҳамда тизим фахрийлари ҳафтанинг белгиланган кунларида ёшлар билан амалий ва назарий машғулотлар ўтказиб келмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Тошкент шаҳрида “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар мақоми тўғрисида”ги 1951 йилдаги Конвенция ҳамда унинг 1967 йилдаги Баённомасига қўшилиш истиқболлари негизида Ўзбекистон Республикасининг бу борадаги қонунчилик амалиёти” тўғрисидаги таҳлилий ҳисоботнинг тақдимоти ўтказилди.
Унда БМТ тузилмалари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенат, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда "Қочоқлар мақоми тўғрисида"ги Конвенция ва унинг 1967 йилдаги Баённомасига қўшилиш истиқболлари контексида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва амалиётини ҳуқуқий таҳлил қилишнинг асосий хулосалари, қочқинларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар билан таққослашга асосланган илғор тажрибалар ва мавжуд камчиликлар, шунингдек, миллий ҳимоя тизимини ривожлантириш бўйича кейинги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Бош прокуратура бўлим бошлиғи Т.Умаров чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган маҳкумларни топшириш (экстрадиция қилиш), Ўзбекистон қонунчилиги ва амалиётини 1951 йилдаги Конвенция қоидалари ва бошқа тегишли халқаро стандартларга мувофиқлаштириш истиқболлари бўйича прокуратура органлари фаолиятига оид маълумотни тақдим этди.