Bosh prokuratura
37.4K subscribers
52.8K photos
6.62K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Прокуратура органлари фахрийлари Бухоро вилоятидаги муқаддас қадамжолар зиёратидан сўнг “Бухоро агрокластер” МЧЖ латтико ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.

Сўнгра, “Рудизар” тантаналар мажмуасида прокуратура фахрийлари ва фахрий меҳмонлар, хизмат даврида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан бир пиёла чой устида учрашув ўтказилди.

Бухоронинг бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳақидаги фильм барчага кўтаринки кайфият ва келажакка ишонч руҳини бағишлади.

Ҳаётдан эрта кўз юмган ходимлар ҳақидаги видеороликлар барчанинг кўнглига яхшилик ва хотира қалбларда абадий сақланишини яна бир бор эслатди.

Тадбир иштирокчилари тунги Бухоронинг Эски шаҳрига саёҳат қилишди.

Катта ҳаётий тажрибага эга фахрийлар, шунингдек, вилоят сектор раҳбарлари, вилоят прокуратураси ходимлари, ёшлар “Работиқалмоқ” маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.

Таъкидлаш лозимки, очиқ мулоқот тарзидаги “Уч авлод учрашуви” нуронийларнинг пур ҳикмат суҳбатлари ёшлар учун маҳорат сабоғи вазифасини ўтади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти прокуратураси ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Замонавий билим ва кўникмаларга эга, баркамол, мақсадга интилувчан ёшларни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Рахимов ташаббуси билан вилоятда истиқомат қилаётган ва катта ҳаёт остонасида турган ёшларни прокуратура органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, соҳага бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида барча туман (шаҳар) прокуратураларида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилган.

Тадбирларга бевосита ёшларни жалб қилган ҳолда, прокурорлар ва тизим ходимлари ўзларига юклатилган вазифалар ҳақида ёшлар билан самимий суҳбатлашиб, ҳуқуқий соҳадаги касблар тўғрисида атрофлича маълумот бериб, соҳада амалга оширилаётган ишлар, ходимларни ижтимоий ҳимояси ва самарали фаолият олиб боришда яратилган шароитлар билан атрофлича ва тўлиқ таништирилди.

Бундан ташқари, прокуратура органларида хизмат қилиш истагида бўлган маҳаллий ёшлар ўртасида ўзига хос “Ёш прокурорлар” жамоаси шакллантирилиб, тизимда хизмат қилаётган ходимлар ҳамда тизим фахрийлари ҳафтанинг белгиланган кунларида ёшлар билан амалий ва назарий машғулотлар ўтказиб келмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook