Bosh prokuratura
37.7K subscribers
50.5K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва таълимга бўлган қизиқишларини янада рағбатлантириш мақсадида Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг 6-синфдан юқори синфларда таҳсил олаётган ўқувчи фарзандларни ўртасида математика ва инглиз тили фанларидан танлов ўтказилди.

Унда 1 ва 5-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг 45 нафар ўқувчи ёшлари иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Танлов икки босқичда ўтказилиб, иштирок этган ўқувчи ёшлар орасидан “Ёш математик” ва “Инглиз тили билимдони” йўналишида 1, 2 ва 3 ўринлар аниқланиб, ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Шу билан бирга, ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Ватан йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларга ўрнатилган “Хотира майдони”да уларнинг қаҳрамонлиги маълумотлар берилиб, шу ерда "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг 60 нафар Жарқўрғон тумани аъзоларига кўкрак нишони ва гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, унда ёшларга ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар ва жанговар қурол аслаҳалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги электр энергияси ва табиий газдан бўлган қарздорликни ундиришга доир 648 та ижро ҳужжатлар бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилда 15 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилди.

Мисол учун, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 28.11.2022 йилдаги ижро варақасига асосан “BCT Cluster Agrokompleks” МЧЖдан ундирувчи “Бухоро ҳудудий электр тормоқлари корхонаси” АЖ фойдасига жами 844 млн. сўмдан ортиқ қарздорликларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича самарали ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздорлик тўлиқ ундирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура масъул ходимлари ва Сирдарё тумани сектор раҳбарлари томонидан "Бахт" деҳқон бозорида ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида "даладан дастурхонгача" тамойили асосида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати ва нарх-навоси ўрганилди.

Хусусан, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар нархлари назорат тартибида ўрганилиб, сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, "Дўстлик" маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Д.Мирзаахмедова ҳолидан хабар олиниб, унга ногиронлик араваси топширилди.

Кун давомида, "Бунёдкор" ва "Тинчлик" маҳаллаларини ичимлик суви билан таъминловчи иншоотларни  ҳамда "Ёшлик" маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлаш  ишлари аҳволи ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.

Тадбирни вилоят прокурори вазифасини бажарувчи Шерали Аширов кириш сўзи билан очиб берди.

Анжуманда вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, тадбиркорларни ҳуқуқларини таъминлаш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш, ерлардан оқилона фойдаланиш, судларда жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида судларда прокурор ваколатини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларга қарши курашиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш, коррупцияга қарши кураш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бошқа йўналишларда, шунингдек, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек, вилоят прокуратурасида ташкил этилган жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш учун яратилган шароитлар, вилоят 2-сектори томонидан амалга оширилган ишлар билан ҳамда прокуратура тарихи музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида ишчи гуруҳ ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook