Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган банк фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ишлари бўйича амалга оширилган хатти-ҳаракатлари натижасида 55,8 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди.

Айни вақтда иш юритувда бўлган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида 94,1 млрд. сўмлик 217 та мол-мулклар хатланиб, шундан 43,5 млрд. сўмлик 119 та мол-мулк электрон савдоларга чиқарилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарздор "Dawletyar sauda Nukus" МЧЖдан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТ фойдасига 4,7 млрд. сўм ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жамиятнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкассо топшириқномаси қўйилиб, қарздорлик бартараф этилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоятда давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар доирасида жами 1 132 та объектлар мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан Кўкдала, Деқонобод, Ғузор, Нишон, Миришкор, Касби, Муборак, Чироқчи, Яккабоғ туманлари ва Қарши шаҳрида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишлар бўйича 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳамда йўл кўйилган камчиликлар бўйича 321 та ёзма кўрсатма берилиши таъминланди.

Ўрганишлар сўнггида соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланиб, бунга масъул бўлган шахсларнинг тушунтиришлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

9-10 март кунлари Тошкент шаҳрида Бош прокуратура ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси ҳамкорлигида трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларининг жиноятчиликка қарши курашга масъул бўлган ваколатли давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, Босния ва Герцеговина, Буюк Британиядан халқаро экспертлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларииштирок этишди.

Тадбирда Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова иштирок этиб, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши кураш соҳасида олиб борилаётган комплекс чора-тадбирлар ва уларнинг амалий самараси ҳақида маълумот берди.

Тадбир иштирокчилари уюшган жиноятчиликка қарши кураш, хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш, тергов, жабрланувчиларни ҳимоя қилиш каби йўналишларда ўз илғор тажрибалари ҳақида фикр ва мулоҳазалар алмашишди.

Трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш соҳасида минтақавий ва халқаро миқёсда ҳамкорликни кенгайтириш зарурияти, шунингдек, бу борадаги фаолиятни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида миллий ва минтақавий миқёсда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш долзарб аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Семинар якунига кўра, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалаларига доир миллий қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон чемпионати” нуфузли мусобақасига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Бухоро вилояти сектор раҳбарлари иштирок этиб, спортчиларга муваффақият ва омад тиладилар.

Биринчи кун баҳсларида республикамизнинг турли вилоятларидан келган 209 нафар ëшлар 55, 60, 66, 73 кг вазн тоифаларида, 77 нафар қизлар 44, 48, 52, 57 кг вазн тоифаларида кураш гиламида беллашмоқдалар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook