Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Бош прокуратура ҳамда Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (BOMCA 10) билан ҳамкорликда мамлакатнинг чегара ҳудудларида яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Ш.Адриан, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар ҳамда халқаро экспертлар гуруҳи иштирок этди.
Мазкур тадбир доирасида чегара ҳудудларида яшовчи хотин-қизлар дуч келаётган муаммолар ҳамда уларга ўз вақтида ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
BOMCA 10 экспертлар гуруҳи тадбир иштирокчиларини Европа Иттифоқи мамлакатлари, шунингдек, Шарқий ҳамкорлик мамлакатларида аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиёти билан таништирди.
Интерфаол сессияларда Ўзбекистон давлат идоралари вакиллари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда чегара ҳудудларида яшовчи аёлларнинг бугунги аҳволини таҳлил қилиб, ушбу тоифадаги хотин-қизларнинг барча гуруҳларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича индивидуал тавсиялар ишлаб чиқиш имконига эга бўлдилар.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига ташрифи доирасида ушбу Корея Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Сонг Канг билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда томонлар уюшган ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали усуллари ва ушбу йўналишда идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.
Шунингдек, учрашув иштирокчилари томонидан икки давлат прокуратура органлари ўртасидаги профессионал алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани ва ўзаро имзоланган жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг ижроси самарали таъминлаб келинаётгани таъкидланди.
Айниқса, ҳозирги кунда миллатлараро тотувлик ва тинчликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш ҳамда ноқонуний давлатлараро миграциянинг олдини олишда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси 33-бўлинма Армия прокуратураси, 3-минтақавий Армия қисми тергов гуруҳи, Ҳарбий Ҳаво Кучлари прокуратураси 3-дивизиони ва Ҳарбий Ҳаво Кучлари разведка эскадрильяси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишди.