Ўзбек телеканаллари янги #birgakurashamiz челенжини ишга туширди.
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) COVID-19 коронавирусининг тарқалишига қарши курашда мамлакатимиз фуқароларининг руҳий бардамлигини кўтариш мақсадида кенг қамровли #birgakurashamiz (#вместепобедим) хэштеги остидаги янги умумхалқ челленжни ишга туширмоқда.
Челленж доирасида ўзбекистонликлар телеканалларнинг электрон ва ижтимоий тармоқдаги манзилларига карантин даврида бўш вақтни қандай ўтказаётганлари, болаларига қай йўсинда таълим-тарбия бераётганлари ҳақидаги видеолавҳаларини юборишлари керак бўлади. Бу челленжда барча иштирок этиши мумкин.
«Биз бутун халқимизни ҳар қандай вазиятда ҳамжиҳат бўлишга, бир-биримизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Юртдошларимиз улашаётган видеолавҳалар бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга ёрдам беради” – дейди ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Абдухаликов.

👍1