Sevimli TV
56.5K subscribers
9.09K photos
17.9K videos
6 files
12.9K links
«Sevimli TV» telekanalining rasmiy sahifasi!

📱 https://instagram.com/tvsevimli_official
💻 facebook.com/tvsevimli
🚩YouTube: http://bit.ly/Sevimli-TV
🌍 https://sevimlitv.uz
Download Telegram
Ҳурматли, телетомошабинлар, ижтимоий тармоқлар орқали телеканалимиз саҳифаларини доимий кузатувчи азиз мухлисларимиз. Шуни маълум қиламизки, “Sevimli” телеканали ижодий жамоаси шу кунларда “Mening yurtim” (My5) ва “Yoshlar” телеканаллари томонидан телевидение, санъат ва маданият ҳамда кино соҳаси ижодкорларини тақдирлаш мақсадида ўтказилаётган “Олтин кабутар“ деб номланган танловда қатнашишни расман рад этади.
Биринчидан, “Олтин кабутар” танлови ҳайъати “Sevimli” телеканали раҳбариятига танловга қатнашишни сўраб расман мурожаат қилмаган.
Иккинчидан, телеканалимиз танловнинг Низоми билан таниш эмас.
Ана шуларни ҳисобга олиб, телеканалимиз “Олтин кабутар” танловида иштирок этмаслигини маълум қилади. Танлов ҳайъатига oltinkabutar.uz сайтидан танлов учун жойлаштирилган “Sevimli” телеканалининг барча кўрсатув, лойиҳа ва бошловчиларини сайтдан олиб ташлаш ҳақида хат билан мурожаат қилинган. Айни кунда бу жараён давом этмоқда.
“Sevimli” телеканалининг доимий мухлислари, унутманг биз сиз учун ишлашда давом этамиз. Телеканалимизнинг бугунги кунда Республикада етакчи телеканаллардан бири сифатида эътироф этилишида Сизнинг жуда катта ҳиссангиз бор, албатта. Биз сизнинг талабингизга мос, кўнглингиздан жой оладиган кўрсатув, лойиҳа ва телесериалларни тайёрлаб, эфирга узатишда давом этамиз.

#Sevimlitv #Oltin_kabutar #Sevimli_birga_baxtlimiz

@tvsevimli
@tvsevimlichat