Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
3.77K subscribers
36.1K photos
4.76K videos
69 files
11.8K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ

Термиз шаҳар ҳокимлиги жорий йилнинг 27 октябрь куни Ижтимоий тармоқларда «#Сурхондарё вилояти #Термиз шаҳар Тохаристон кўчасида жойлашган 2-сонли мактаб девори орқасидаги ҳолат. Ушбу ҳолат «Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси»нинг «Фарход» исмли ходими томонидан ҳам ўрганилган. Лекин, натижа йўқ» сарлавҳали материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Термиз шаҳар “Марифат” маҳалласи Таҳористон кўчаси ҳудудидаги 2-сонли мактаб девори орқасидаги аҳоли томонидан ташланган маиший чиқиндилар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Термиз шаҳар инспекцияси, Термиз шахар Давлат Санитария эпидемиология маркази, Термиз шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида ўрганиб чиқилди. Ҳудуддаги маиший чиқиндилар “Био техно эко” МЧЖ ходимлари томонидан тўлиқ тозаланиб олиб чиқиб кетилди ва ушбу жойда яшаётган 18 та хонадон эгаларига чиқиндиларни махсус чиқинди қутиларига ташлаш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_ташрифи

"Миннатдорман бобонгиздан, оилангиздан... Бахшичиликни шундай давом эттираётганингиз мен учун жуда катта куч ва қудрат". Президент қизириқлик бахши йигитнинг таклифини қўллаб-қувватлади.

Каналга уланиш — https://t.me/termizshh