Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
3.79K subscribers
36.2K photos
4.76K videos
69 files
11.8K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Саида Мирзиёева:

XIX Осиё ўйинларига бағишланган Ханчжоу шаҳридаги «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да иштирок этиш биз учун катта шараф.

Халқаро тадбирнинг дунёга машҳур Ипак музейида ўтказилаётгани биз учун айниқса қадрли. Чунки, ҳунармандчиликнинг ушбу йўналиши мамлакатларимизни камида уч минг йиллик тарихи билан бирлаштириб туради.

Ипак билан савдо қилинган даврларда бизни қалин дипломатик муносабатлар, маданият ва технологиялар алмашинуви янада яқинлаштирди. Бу эса Буюк Ипак йўли бўйлаб ўзаро тараққиёт ва иқтисодий фаровонликка хизмат қилган. Анъаналаримиз ва асосий қадриятларимиз ўхшашлиги ҳам балки шундандир.

Хитойлик дўстларимизга самимий меҳмондўстлиги ва ўзбек маданиятига бўлган қизиқишлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Ипакчилигимиз тарихи — умумий маданий меросимизнинг ажралмас қисми бўлиб, мазкур кўргазма буни намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир.

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Terrorizmga qarshi kurashda yangi texnologiyalar.

🇺🇿Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati

Kanalga ulanish:
https://t.me/termizshh
Термиз шаҳридаги 16 та маҳалла истеъмолчиларининг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида, “Қорақир” АГРСдан кесими D-219 мм бўлган 38,9 км юқори босимли газ тармоғини тортиш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда Сурхон дарёсидан қувурларни тортиб ўтказиш ва ҳимоялаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа якунида 10 мингга яқин аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг табиий газ таъминоти яхшиланишига эришилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Термиз шаҳридаги қатор маҳалла ва кўчаларда олиб борилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди. Хусусан, “Сурхон соҳили”, “Жўйжангал”, “Гулистон” ва “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳамда “Ислом Каримов”, “Ибн Сино” кўчаларида амалга оширилган ишлар билан танишилди. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди.

Жамоат жойлари, ариқлар ҳамда белгиланмаган жойларда чиқиндиларнинг тўпланиб қолганлиги, соҳа масъуллари ўз вақтида олиб чиқиб кетмаётганлиги танқид қилинди.

Вилоят раҳбари шаҳар мутасаддилари ва ҳудудга бириктирилган масъулларга ишларни сифатли амалга ошириш, чиқиндиларни олиб чиқиш, бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш топшириғини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё – таърифи хамсага сиғмайдиган гавҳар, тарихимизнинг бебаҳо зийнати, ишонч ва ироданинг мустаҳкам қўрғони.

Сурхондарё – бир-биридан гўзал манзилгоҳлари, қадамжолари бисёр, мафтункор табиат ва бетакрор қадриятларга эга воҳа.

Келинг, кўринг, завқ олинг. Бундан оладиган таассуротларингиз арзирли ва кўнгилга хуш ёқувчи бўлажак!

Биз Сизни Сурхондарёда кутамиз!

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site