Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
3.79K subscribers
36.2K photos
4.76K videos
69 files
11.8K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Термиз шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш тадбирлари ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувохид Исмоилов мутасаддилар билан Термиз шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш бўйича тунги рейд тадбирларида иштирок этишди.

Рейд ва ўрганиш тадбирлари Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласида ўтказилди. Маҳаллада 5 минга яқин хонадонда 23,5 минг аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 76 та кўп қаватли турар жойлар бўлиб, ижарада турувчи талабалар кўпчиликни ташкил этади. Маҳаллада жиноятчилик ўтган йилга нисбатан ошганлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича етарли ишлар амалга оширилмаганлиги, ободонлаштириш, чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари қониқарсиз эканлиги қаттиқ танқид қилинди.

Вилоят раҳбари ҳудудни тартибга келтириш, автомобиллар турар жойи ва янги Бошқарув сервис компаниялари ташкил этиш, кўп қаватли уйларнинг ертўлалардан самарали фойдаланиб, спорт заллари ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Профилактик рейд тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
УзА | “Хўжамайхона” дарасига пресс-тур

Сурхондарё вилоят Туризм, Ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳамда Маданий мерос бошқармалари ҳамкорлигида Бойсун туманидаги “Хўжамайхона” дарасига пресс-тур ташкил этилди.

📍Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/522918

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью | Волонтёрлик фаолияти давлат томонидан қандай қўллаб қувватланади?

Сурхондарё вилоятида бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида Ёшлар ишлари бошқармаси қошида ташкил этилган "Сурхондарё волонтёрлар мактаби" ментори Гулдаста Эшқобилова маълумот берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Хадича Алимардонова: “Тадбиркор тадбирли бўлиши керак”

Шўрчи туманида фаолият юритаётган “Happy kids” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, тажрибали ва тадбирли тадбиркор, “Шуҳрат” медали соҳиби Хадича Алимардонова иштирокида ўтказилган учрашув мазмунан бой бўлди.

– Тадбиркор ҳар томонлама масъулиятли, талабчан ва тадбирли бўлиши керак, – дейди Хадича Алимардонова. – Меҳнат фаолиятимиз давомида жуда кўп қийинчиликларга учраганмиз. Меҳнатимиз, изланишларимиз натижасида эътиборга тушдик, меҳнатимизнинг роҳатини ҳам кўрдик. Ҳозирда, мен раҳбарлик қилаётган “Happy kids” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти рус ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган.

Беғубор ва қизиқувчан болажонлар учун дастлабки, таълим тарбия берилаётган, хорижий тиллар мукаммал ўргатилаётган “Happy kids” мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим тарбия олишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью | Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ахборот хизмати раҳбари Азиз Машрабов олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Термиз шаҳри “Жайхун” маҳалласи ҳудудида 5 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан 9 қаватли турар жой ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуаси бунёд этилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Afghan German Company” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа билан танишиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Лойиҳа юзасидан масъулларнинг ахборотини тинглади.

Вилоят раҳбари турар жой лойиҳасини сифатли амалга ошириш, зарур инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter