Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
3.79K subscribers
36.5K photos
4.77K videos
70 files
11.9K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?

Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

“Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти.

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.

Агар узлуксиз электр етказиб беришни таъминлай олсакгина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифларни 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиш бўйича лойиҳани Ҳукуматга киритишни режалаштиряпмиз. Лекин бу айнан шу кундан нарх ошади, дегани эмас, ҳозирча барчаси лойиҳа холос.

Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 kW•соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. 75 фоиз аҳолининг истеъмоли эса 200 kW•соатдан ошмайди”, — деди энергетика вазири.

Каналга уланиш: https://t.me/termizshh
Сув тежамкорлиги давр талабига айланмоқда

Тоза ичимлик суви – Ер сайёрасида инсоният кун кўриши учун энг муҳим ва зарур манбалардан бири. Дунё аҳолиси ортиб бориши, иқлим ўзгариши ва бошқа омиллар сабаб тоза ичимлик суви танқислиги муаммоси пайдо бўлаётган ҳудудлар сони ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда.

Уйда сув исрофини камайтириш, нафақат бу қимматбаҳо ресурсни асрашга, балки истеъмолчиларнинг ўз маблағларини тежашга ҳам ёрдам беради. Хўш сувни қандай тежаш мумкин?

Оқаётган жумракларни, ҳожатхона, маиший техника ва майса (газон) пуркагичларни зудлик билан тузатинг. Оқиш кичик бўлиши мумкин, лекин вақт ўтиши билан улар катта сув ҳажмининг йўқотилишига олиб келади.

Тишларингизни юваётганда сувни ўчиринг, бир стакан сув тиш ювиш учун етарли. АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (ЭПА) маълумотларига кўра, бу оддий қадам бир ойда 700 литрдан ортиқ сувни тежаш имконини беради

Кир юваётганда сувдан камроқ фойдаланинг. Кир ювиш машинаси юзлаб литр сувни сарфлаши мумкин, шунинг учун ундан оқилона фойдаланинг. Кир ювиш машинасини ишга туширишдан аввал кирни тўлиқ юклаш учун етарлича кийимингиз борлигини аниқланг. Ювиладиган кирлар сони оз бўлса, шунга мос равишда машинадаги сув сатҳини ростланг.

Ванна-ҳаммом ўрнига иложи борича камроқ душ қабул қилинг. ЭПА маълумотларига кўра, агар сиз беш дақиқа ёки ундан камроқ вақт давомида душ қабул қилсангиз, сиз 30 дан 45 литргача сув ишлатасиз. Бу рақамни 300 литр сув сарфлайдиган ванналар билан солиштиринг.

Иложи борича сувни тежайдиган жумраклар, кир ювиш машиналари, ҳожатхоналар ва идиш ювиш машиналарини сотиб олинг. Сув ва энергияни тежайдиган асбобларни сотиб олиш нафақат сувни, балки электр энергиясини ҳам тежашга ёрдам беради.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Тадбиркор ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашди

Айни пайтда ёшларнинг тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиш ва эътиборини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу кунларда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида тадбиркорларнинг соҳага қизиқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган учрашувлари шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ана шундай учрашувлардан бири Олтинсой туманидаги “Туяқуш тиллолари” оилавий корхонаси раҳбари, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Ойжамол Ҳайитова билан бўлиб ўтди.

Айни кунда 100 бошга яқин туяқушлар парваришланаётган оилавий корхона раҳбари фаолиятининг бошидаги илк қадамлар, эришаётган ютуқлари ҳақида ёшлар ҳамда аҳоли вакилларига ҳикоя қилиб берди. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Лазги — муҳаббат ва қалб рақси

Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — муҳаббат ва қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда.

2023 йил 10 сентябрь куни Россия Катта театрида балет премьераси бўлиб ўтди. Мамлакатларимизнинг янги тарихида бу ҳақиқатдан хам муҳим воқеа.

ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган қадимий Хоразм рақси — “Лазги”га бағишланган спектакл томошабинларни рақсга ва ҳаётнинг ўзига бўлган муҳаббат тарихи билан яқиндан таништиради.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo