Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
3.79K subscribers
36.6K photos
4.77K videos
70 files
11.9K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида бўлиб, яратилган шароитлар ва марказ фаолияти билан танишди ҳамда малака ошириш курслари тингловчилари билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида мактабларда таълим сифатини ошириш, замон талабаларига жавоб берадиган ўқитиш методикаларни йўлга қўйиш бўйича ўқитувчиларларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Вилоят раҳбари малака ошириш курсларининг самарадорлиги, ўқитувчиларнинг ўқув курслардан кейинги натижалари ва эришган ютуқлари таҳлили йўлга қўйилмаганлигини танқид қилди. Масъулларга бир ҳафта муддатда самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш топширилди.

🇺🇿Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram YouTube  | Facebook| Web-site
ТерДУ талабаларининг турар жой билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди

Айни кунларда Термиз давлат университети учун Илмий-инновацион тадқиқот маркази, Ёшлар технопарки, 800 ўринли талабалар турар жойи ва ёпиқ спорт мажмуасини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Университетда 26 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади ва ҳозирда жами 2,7 минг ўринга эга 6 та талабалар турар жойи мавжуд.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз давлат университетида бўлиб, яратилган шароитлар, амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди ва янги биноларнинг қурилиши бўйича масъулларнинг ахборотини тинглади.

Университетда янги лойиҳаларни сифатли амалга ошириш, талабаларнинг турар жойлар билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

🇺🇿Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram YouTube  | Facebook| Web-site
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов билан Термиз шаҳридаги “Алпомиш арена” спорт мажмуасида олиб борилаётган реконструкция ишлари ва халқаро кураш турнирига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Мажмуада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича масъулларнинг ҳисоботи тингланиб, қурилиш ишларини замон талаблари асосида, белгиланган муддатда якунига етказиш вазифалари юкланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил “Алпомиш арена” спорт мажмуасида “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” хотирасига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун XVI халқаро кураш турнири ўтказилади.

🇺🇿
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram YouTube  | Facebook| Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёшлар дафтари“-қийин, маъсулятли, лекин энг керакли ишдир.

👉 БАТАФСИЛ

🇺🇿Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram YouTube  | Facebook| Web-site