Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
4.9K subscribers
37.9K photos
4.93K videos
71 files
12.3K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
“Yangi hayot uchun, Yangi Oʻzbekiston uchun!”

Jonajon vatanimiz mustaqilligining 32 yilligi munosabati bilan ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish markazi Surxondaryo viloyati hududiy boʻlimida yotgan fuqarolar holidan xabar olinib, sovg'a-salomlar ulashildi.

Termiz shahar hokimi o'rinbosari M.Tog'ayeva, qolaversa hokimlik mutassadi xodimlari so'zlashar ekan tadbir ishtirokchilarini istiqlol bayrami bilan samimiy tabrikladi. Uchrashuv barchaga quvonch bag'ishlab, ko'tarinki bayramona kayfiyatga sabab bo'ldi.

🇺🇿Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Термиз шаҳри, Термиз, Ангор ва Музработ туманларида бўлиб, ободонлаштириш, йўл бўйи ҳудудларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш ишларининг бориши билан танишди.

Ҳудудларда пахта йиғим-терими жараёнлари ва теримчилар учун далаларда яратилган шароитларни кўздан кечирди ҳамда фаол ва илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, Музработ туманида “Амирқул бобо” фермер хўжалигининг сутни қайта ишлаш цехини модернизация қилиш бўйича лойиҳа тақдимоти билан танишилиб, тадбиркорга лойиҳани такомиллаштириш, замонавий жиҳозлар билан модернизация қилиш юзасидан тавсиялар берилди. Масъулларга тадбиркорга кўмак кўрсатиб, мавжуд муаммоларини ҳал этиш бўйича вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали “Термиз карго центр” логистика марказида фаолият юритувчи ҳайдовчилар Афғонистонга юк ташиш билан боғлиқ айрим муаммолар юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимига видеомурожаат йўллашди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур мурожаат юзасидан бугуннинг ўзида юк ташувчи ҳайдовчилар билан вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказди. Унда ҳайдовчиларнинг Афғонистонга юк ташиш билан боғлиқ, виза олиш, божхона тўловлари, қўшни давлатда ҳаракатланиш каби масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Масъулларга кўтарилган масалаларни батафсил ўрганиб чиқиб, таклифлар киритиш вазифаси юкланди. Шунингдек, икки давлат ўртасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар томонларнинг расмий учрашувларида муҳокама қилиниши маълум қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter